Дамдинсурен Сендийн (1908.14.9, Шарқий аймоқ — 1986) — монгол ёзувчиси, жамоат арбоби, олим. Монголия Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси (1961). Монголия Ёзувчилар уюшмасининг раиси (1953—58). "Рад этилган қиз" қиссаси (1929) монгол насрида биринчи йирик асар бўлиб, унда монгол хотинқизларининг ХХ аср бошларидаги оғир такдири ҳақида ҳикоя қилинади. "Менинг сочлари оқарган онагинам" (1934), "Ғалати тўй" (1966) каби асарлар муаллифи. Адабиёцҳунослик ва тилшуносликка оид илмий ишлари бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил