Даммом (арабча: الدمّام‎‎) — Саудия Арабистонидаги шаҳар. Шарқий вилоятнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 600 минг кишидан зиёд. Форс қўлтиғидаги порт. Мамлакатга келтириладиган юкнинг 70%и шу порт орқали ўтади. Арриёд — Даммом темир йўлнинг охирги стансияси. Кимё, пўлат эритиш, ойна-шиша, қоғоз, семент саноати корхоналари, университет бор. Балиқ овланади.

Даммом
Мамлакат Саудия Арабистони

Д.— Форс қўлтиғи газ-нефт ҳавзасининг газ-нефт кони (1938 йилда очилган) маркази.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил