Дамованд — Албурз тоғларидаги ўчган вулкан. Баландилиги 5604 м (Эрондаги энг баланд чўққи). Дамованд ён бағирларидан иссиқ газ, шифобахш балчиқ ва олтингугуртли булоқлар чиқиб ётади. Чўққисида унча катта бўлмаган музликлар бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил