Дан тили — данлар тили. Герман тиллари гуруҳининг Скандинавия (Шим. Германия) шохобчасига киради. Даниянинг расмий тили бўлиб, унда 5,0 млн.га яқин киши сўзлашади. 16— ХИХ асрларда дан тили Норвегияда ҳам расмий ва сўзлашув тили бўлган. Тарихда дан тилининг 3 даври фарқланади: умумскандинавия асос тили (ИИИ—ИХ аср лар), эски Д. т. (ИХ—ХВИ асрлар) ва янги Д. т. (ХВИ аср дан кейинги давр). Дан тилидаги қад. ёзма ёдгорликлар "руник" ёзувда бўлиб, ИХ асрга тааллуқяи. Бу вақтга келиб эски Д. т. бошқа скандинав тиллардан фарқ қила бошлаган. ХВИИИ асрга келиб, ҳозирги адабий дан тили шаклланди. Адабий дан тили зеланд диалекти асосида юзага келган. Ҳоз. адабий дан тили учун аналитик қурилиш хос, фонетикасида чўзиқ ва қисқа унлилар мавжуд (10 жуфт). Ундошлар фақат қисқа. Грамматикасида отлар бирлик ва кўпликда келади, умумий ва қаратқич келишигида турланади. Гап қурилиши учун 2 таркиблилик ва асосий бўлаклар — эга ва кесимнинг аниқ ўринга эгалиги хос. Янги сўзлар турли сўз ясовчи қўшимчалар, шунингдек, сўзларни қўшиш йўли билан ясалади. Ёзуви лотин алифбоси асосида[1].

Дан тили
Миллий номи данск
Мамлакатлар Дания
Гренландия
Фарер ороллари
Счлесwиг-Ҳолстеин
Расмийлик ҳолати Дания
Гренландия
Фарер ороллари
Счлесwиг-Ҳолстеин
Европа Иттифоқи
Нордиc Кенгаши
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 5,5 миллион
Туркумланиши
Туркум Ҳинд-европа
Алифбоси Лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 да
ИСО 639-2 дан
ИСО 639-3 дан
жут

Манбалар

  1. ↑ "Дан тили" ЎзМЕ. Д-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-02 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил