Дананир (8- ёки ИХ аср; вафоти тах. 823 ёки ундан аввал[1]) — Аббосийлар халифалигидаги Куфа шаҳридан бўлган созанда ва шоир. У муҳаддис, шоир ва филолог Абу Яҳё Муҳаммад ибн Кунаса (741 – 823 ёки 824) мулки бўлган[1][2]. Ўз замонасида машҳур бўлган, бироқ бошқа жиҳатдан фақат исми билангина ма’лум бўлгани учун у тавсифий тарзда Дананир жарият Муҳаммад ибн Кунаса (арабча: دنانيرُ جاريةُ محمدِ بنِ كنّاسةَ‎‎; сўзма-сўз таржимаси — „Муҳаммад ибн Кунасанинг чўри қизи Дананир“) деб аталади[3][4].

Дананир
دنانير
Таваллуди 8- ёки ИХ аср
Вафоти тах. 823 (823 ёки 824-йилгача)
Касби араб шоири, хонанда ва ҳикоячи
Ижод қилган тиллари Араб тили
Фуқаролиги Халифалик
Фаолият йиллари Ислом олтин даври
(Аббосийлар даври)

Дананир муваллада бўлган. Муваллада келиб чиқиши турлича бўлган ота-онанинг фарзанди маъносини англатади[1]. Илмли киши сифатида та’рифланган[2]. Ибн Кунаса уни тарбиялаб, хонанда ва шоир сифатида тайёрлаган. У мумтоз араб тилини пухта биладиган шоир, мусиқа илмидан хабардор ва исте’додли ҳикоячи сифатида тасвирланади[1]. Чиқишларини ўзи яратиб, адабий элита олдида ижро этган[2]. Айтилишича, Ибн Кунаса уни сотиб олиш учун минглаб дирҳам ёки динор таклиф қилинганига қарамай, рад этган. У 823 ёки 824-йилда Ибн Кунасадан олдин вафот этган[1].

Дананир мумтоз араб адабиётида тилга олинади, хусусан Абулфараж Исфаҳоний унинг икки қўшиғидан иқтибос келтиради[2] ва ше’риятини Буҳтурийникидан устун деб мақтайди[1]. У шунингдек Ибн Фадлаллаҳ ал-Умарийнинг энсиклопедия тусидаги тўплами бўлган Масалик ал-абсар асарида ҳам учрайди[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Гöкпинар, Ясемин. Дер ṭараб дер Сäнгерсклавиннен (Герман). Эргон – эин Верлаг ин дер Номос Верлагсгеселлсчафт, 2021 — 101–103-бет. ДОИ:10.5771/9783956508202. ИСБН 978-3-95650-820-2. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Мcдоналд, Мичаэл В. (1994). „А Минор Эарлй Аббасид Поэт: Муҳаммад Б. Кунāса“. Жоурнал оф Арабиc Литературе. 25-жилд, № 2. 107–108-бет. дои:10.1163/157006494х00022. ИССН 0085-2376.
  3. ↑ Ибн Фадлаллаҳ ал-Умари. Масāлик ал-абṣāр фī мамāлик ал-амṣāр (ар). Беирут, Лебанон: Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ, 2010. 
  4. ↑ Килпатриcк, Ҳиларй (1991). „Wомен ас Поэц анд Чаттелс. Абū ал-Фараǧ ал-Иṣбаҳāнī'с "Ал-Имāʾ ал-Šаwāʾир“. Қуадерни ди Студи Араби. 9-жилд. 161–176-бет. ИССН 1121-2306. ЖСТОР 25802688 — ЖСТОР. „Тҳис ис ин фаcт тҳе мост cоммон wай оф дистингуишинг тҳе славе поэтессес, синcе тҳей лаcк а генеалогй. Сометимес тҳе оwнер ис ментионед ин cонжунcтион wитҳ тҳе наме, э.г. Данāнīр гāрийят Муḥаммад ибн Кūнаса...“