Danas Rapšis
| Данас Рапšис | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1995-йил 21-май Паневėžис, Литва |
| Бўйи | 1.86 м |
| Вазни | 80 кг |
| Спорт | |
| Мамлакат | Литва |
| Қайси спорт | Сузиш |
| Клуби | Паневеžис Žэмина |
| Мураббий(лар)и | Ина Šимелиūнаитė-Паипелиэнė |
Данас Рапšис (1995-йил 21-майда туғилган) – литвалик сузувчи. Икки бора олимпиада иштрокчиси. Эркаклар ўртасида ўтказилган чалқанча, фристайл ва буттерфлй усулларида сузиш бўйича бир неча марта рекорд ўрнатган. Тайванда ўтказилган 2017-йилги ёзги универсиадада икки йўналиш бўйича чемпионликни қўлга киритган. Рапšис Паневеžис Žэмина клубининг аъзоси бўлиб, жамоа мураббийи Ина Паипелиэнėдир.
2013-йилги мавсум
2013-йилда Данас европа ёшлар чемпиони бўлган. 2013-йилги ёшлар ўртасидаги сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Рūта Меилутитė, Повилас Страздас, Эва Глиоžэрйтėлар билан 4×100 метр аралаш эстафетада рақобатлашган. 4×100 метрлик аралаш эстафетада Данас жамоаси билан бирга 3:55.74 сония вақт билан учинчи ўринни эгаллаган. Ва бу натижа орқали финал йўлланмасини қўлга киритишган. 4×100 метрлик аралаш эстафета баҳслари финалида Меилутитė, Рапšис, Страздас ва Глиоžэритėлардан иборат жамоа 3:52.52 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медалларни қўлга киритишган. 2013-йилги сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Данас 200 метрга чалқанча сузиш мусобақасининг ярим финалига етиб борган[1].
2017-йилги мавсум
2017-йилги ёзги универсиада
Тайванда бўлиб ўтган 2017-йилги ёзги универсиадада Рапšис тўртта баҳсда иштирок этган: 100 метрга чалқанча сузиш, 200 метрга фристайл, 200 метрга чалқанча сузиш ва 4×100 метрга аралаш эстафета.
100 метрга чалқанча сузиш мусобақаларида ўз дебютини Рапšис 54:17 сонияли натижа орқали бронза медалини қўлга киритиш билан бошлаган. Данасни кумуш медалдан 0.05 сония фарқ билан япониялик Косуке Ҳагино ажратиб қолган[2]. Рапšис 200 метрга фристайл усулида сузиш мусобақасининг финал босқичида 1:45.75 сониялик натижа билан олтин медални қўлга киритган ва Литва миллий рекордини ўрнатган[3]. Данас 200 метрга чалқанча сузиш бўйича финал баҳсларида ҳам қатнашган ва баллашув ўртасига келиб 7-ўринни эгаллаб турганди, лекин у курашишдан тўхтамади, шу жумладан, охирги 50 метрни 28.87 сонияда босиб ўтди ва олтин медал учун катта қадам ташлаб 1:56.52 сониялик натижа билан чемпионликни нишонлаган[4].