Dandana
Дандана (форс, дандон) — 1) қадимги мискарликда мис бўлакларини бир-бирига улаш усули. Бўлаклар бирининг кемтикларига (тишларига) иккинчисининг кемтиклари киритилиб жипслаштирилган ва кавшарланган. Бу усул ҳозир ҳам қўлланади;
2) темирчиликда — ўчоқнинг дам чиқариб, металлни қиздирадиган жойи (Андижон, Марғилонда);
3) меъморликда — ғиштларни қирра қилиб териб ҳосил қилинадиган безак усули, кунгура. Бу усулдан ҳовуз ва гулзор чеккаларини, биноларнинг юқори қисмлари (карнизлар) ни безашда фойдаланилади. Турар жойларда пойгоҳ (оёқ кийимлари ечиладиган махсус жой) ҳам дандана усулида ғишт билан атрофдан ажратилган. Деворлар тепасидаги дандана деворни қор-ёмғирдан ҳимоя қилган;
4) деҳқончиликда — узунасига олинадиган ариқча (қаранг Жўяк). Тишли мола (сихмола) ҳам дандана деб аталади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |