Dandanakon
Данданакон — Марв ш.дан 33 км жан.-шарқ (ҳоз. Тошработ шаҳарчаси ўрни)да ўрта асрлардан қолган шаҳар ҳаробаси. Олд Осиёдан Жан.-Шарқий Осиёга борадиган қад. савдо йўли устида жойлашган. Археологик қазилма ва ёзма манбаларга қараганда, Д. 9— ХИ асрларда анча ривожланиб, мустаҳкам иморатлар ва қалин мудофаа девори қурилган (Х аср). Д. ёнида 1040-йил 23-майда Масъуд Ғазнавий билан салжуқ султони Тўғрулбек ўртасида бўлиб ўтган жанг тарихда машҳур (қаранг Данданакон жанги). Мақдисий Д.да нақшлар (ўймакорлик, ганчкорлик) билан безатилган ҳашаматли бинолар борлигини ёзади. Д. салжуқийлар давлатининг ташкил топишида муҳим рол ўйнаган. 1158-йилда у ўғузлар томонидан вайрон қилингач, аста-секин ташландиқ ҳолга тушиб қолган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |