Дандарийлар — мил. ав. 1-минг йилликда Кубаннинг қуйи ҳавзаси ва Азов денгизининг жан.-шарқий қирғоғида яшовчи меот қабилалари гуруҳининг эронийча номи. Дастлаб Гекатей (мил. ав. ВИ аср), кейин Страбон, Плутарх томонидан айтиб ўтилган. Грек ёзувларидан ҳам маълум. Мил. ав. ИВ асрдан Боспор подшолиги таркибида. Д.нинг маркази — Cоcа ш. Д. жасур йўлбошчилари Олфак бошчилигида Митридатнинг Римга қарши курашида (мил. ав. 74—63) уни қўллабқувватлашган. Д. нинг кейинги тақдири номаълум. Сарматлар билан аралашиб кетган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил