Dandona
Дандона сўзи деҳқончилик асбоби номи атамаси бўлиб, у форс-тожик тили материалидир. Эски ўзбек тилига форс-тожик шоирлари асарлари орқали дандона сўзи ўтиб ўзлашган. Бу сўз қадимги туркий ёзма манбаларда, хаттоки ХИВ аср Хоразм ёзма манбаларида ҳам қайд этилмаган.
Шакллари
Дандона сўзи эски тожик тилида дандона دندانه шаклида келиб, арра, тароқ, мола ва бошқа предметларнинг тишли, кунгирадор қисмлари маъносини билдиради. Ҳозирги Эроний тилларда: тожик тилида дандона , форс тилида дандане кўринишларида қўлланади.
Ясалиши
Дандона сўзи ясама бўлиб, от ясовчи аффикс воситасида отдан от туркумига кирувчи тил бирлиги ясалган. Бунда бош морфема дандон тиш маъносини билдиради. Сўз ясовчи -а воситасида ясалган дандона тишли, тиши бор демакдир. Дандон- тиш сўзининг ўзи ҳам тарихан ясама бўлиб, у икки мустақил сўздан ясалган қо'шма со'з бўлган. Дандон сўзидан дан элементи ҳозирги эроний тиллардаги дахан-дахон оғиз сўзининг қисқарган шаклидир.
Манбалар
•Баҳром Бафоев „Кўхна сўзлар тарихи“ (82-83-бетлар) Тошкент О'збекистон Республикаси Фанлар Академиясининг „ФАН“ нашриёти 1991
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |