Дангалнишин (форс.) - Туркистон хонликларида бўлган рутба (даража, унвон). Д. асосан жангларда қаҳрамонлик кўрсатган ботирларга берилган. Д. хоннинг маслаҳатчиларидан бўлиб, унинг суҳбат ва йиғинларида қатнашган, ҳақ гапни хондан ва б.дан тап тортмай, дангал айта олган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил