Дангасалик ёки ялқовлик, танбаллик, ишёқмаслик деб бирор иш ёки фаолиятни бажаришга лаёқатли ва имкони бўла туриб, ўша иш ёки фаолиятни бажаришга истамасликка айтилади. Дангаса, ялқов, танбал, ишёқмас атамалари камситувчи сўзлардир.

Табиат

Дангасалик табиий ҳолатдир. У танадаги энергияни тежашга, чарчоқдан қутулишга хизмат қилади.

Ҳайвонлар емак ва бошпана топгандан кейин деярли ҳеч нима қилишмайди. Бошқа ҳайвонлар билан мулоқот қилиш, уришиш (агрессия) каби ижтимоий ишларга нисбатан кам вақт ажратилади. Кузатилганки, ҳайвонлар емак топишга сарфлаган вақтни агрессияга кетадиган вақт билан қоплаб, бекорчилик вақтини чўзишга ҳаракат қилишади.

Жамият

Дангасалик кетидан жамият илғорлаган, дейиш мумкин: одамлар ўз ишларини ва ҳаётларини енгиллатиш мақсадида турли машина ва механизмлар ихтиро этишди ва этишмоқда. Бироқ ортиқча ялқовлик иқтисодий зарар, камомад, қолоқлик сабаби бўлиши мумкин.

Ҳаволалар