Даниэл „Дани“ Cанcела Родригуэз (талаффузи: Даниэл Кансела Родригез) (1981-йил 23-сентябрда туғилган) — собиқ профессионал футболчи, чап қанот ҳимоячиси ампуласида ўйнаган.

Дани Cанcела
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Даниэл Cанcела Родрíгуэз
Таваллуд санаси 1981-йил 23-сентябр (1981-09-23) (45 ёш)
Таваллуд жойи А Cоруñа, Испания
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Депортиво Ла Cоруñа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2006 Депортиво Б
2004—2005 → Малпиcа (Ижара)
2006—2008 Фуэнлабрада 60 (0)
2008—2010 Луго 38 (1)
2010—2022 Китчеэ 155 (4)
Миллий терма жамоа
2017—2019 Ҳонг Конг 15 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Испанияда туғилган Дани 2010-йилда шартнома имзолаганидан кейин ўз фаолиятининг кўп қисмини Ҳонг Конгда Китчеэ билан ўтказган ва охир-оқибат Ҳонг Конг терма жамоаси вакили бўлган.

Клубдаги фаолияти

Испания

Галисиянинг А-Коруня шаҳрида туғилган Cанcела бир неча йил „Депортиво де Ла Cоруна“да ўйнаган, аммо расмий доимо заҳирадан майдонга тушган, у Депортиволиклар сафида беш мавсум қолган, улардан тўрттасини Терсера дивизионида ўтказган. Дани шартнома давомида Малпиcа СДC жамоасига ижарага берилган[1].

2006-йилда Эстадио Риазордан кетганидан сўнг, Cанcела Сегунда Б дивизионига кўчиб ўтган ва икки мавсум давомида CФ Фуэнлабрада ва CД Луго таркибида ўйнаган[2].

Ҳонг Конг

Cанcела 2010-йилнинг 26-июлида ватандошлари Фернандо Ресио ва Жорди Таррес билан Ҳонг Конгнинг Китчеэ СC жамоаси билан шартнома имзолаган. Кейинги йилнинг 28-январида у шартномасини яна икки йилга узайтирган[3].

2022-йилнинг 19-август куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида „БГ Патҳум Унитед“га қарши ўйиндан сўнг, Cанcела 40 ёшида фаолиятини якунлашини эълон қилган. У Монг Кок стадионида 250 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта Премер-лига чемпионлигини қўлга киритган[4].

Халқаро фаолияти

Cанcела Ҳонг Конг паспортини 2017-йилнинг октябрида, 36 ёшида олган[5]. У миллий терма жамоадаги дебютини 5-октябр куни Лаосга қарши ўртоқлик учрашувида (4:0) ўтказган[6].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Фуэнлабрада 2006—2007 Сегунда Дивизиóн Б 29 0 1 0 0 0 30 0
2007—2008 31 0 0 0 0 0 31 0
Жами 60 0 1 0 0 0 61 0
Луго 2008—2009 Сегунда Дивизиóн Б 16 0 1 0 0 0 17 0
2009—2010 22 1 0 0 0 0 22 1
Жами 38 1 1 0 0 0 39 1
Китчеэ 2010—2011 Ҳонг Конг Биринчи Дивизиони 15 0 3 0 0 0 18 0
2011—2012 15 0 5 0 7 0 27 0
2012—2013 10 0 5 0 0 0 15 0
2013—2014 19 3 4 0 0 0 23 3
2014—2015 Ҳонг Конг Премер Лигаси 11 0 8 0 0 0 19 0
2015—2016 12 0 7 1 0 0 19 1
2016—2017 19 1 7 0 0 0 26 1
2017—2018 8 0 10 0 4 0 22 0
2018—2019 17 0 8 0 7 1 32 1
2019—2020 10 0 3 0 0 0 13 0
2020—2021 16 0 6 0 5 0 27 0
2021—2022 3 0 5 0 1 0 9 0
Жами 155 4 71 1 24 1 250 6
Карерада жами 253 5 73 1 24 1 350 7

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Ҳонг Конг[7] 2017 4 0
2018 6 0
2019 5 0
Жами 15 0

Ютуқлари

Китчеэ

  • Ҳонг Конг Премер-лигаси : 2014-2015, 2016-2017, 2017-2018, 2019-2020, 2020-2021
  • Ҳонг Конг биринчи дивизиони : 2010-2011, 2011-2012, 2013-2014
  • Ҳонг Конг катта қалқон кубоги : 2016-2017, 2018-2019
  • Ҳонг Конг ФА кубоги : 2011-2012, 2012-2013, 2014-2015, 2016-2017, 2017-2018, 2018-2019
  • Ҳонг Конг Саплинг Кубоги : 2017-2018, 2019-2020
  • Ҳонг Конг лига кубоги : 2011-2012, 2014-2015, 2015-2016

Манбалар

  1. ↑ Энтревиста Дани Cанcела: „Эн Ҳонг Конг ме ҳе энcонтрадо генте cон cамисетас де Валерóн й Рики“ (Дани Cанcела интервиэw: „И ҳаве фоунд фолкс ин Ҳонг Конг wитҳ Валерóн анд Рики ширц“); Вавел, 27 Новембер 2013 (ин Спаниш)
  2. ↑ Лосада й Cанcела, дос галлегос эн эл Барcелона чино (Лосада й Cанcела, тwо Галиcианс ин Чинесе Барcелона); Ла Воз де Галиcиа, 12 Аугуст 2010 (ин Спаниш)
  3. ↑ Дани Cанcела ренуэва пор дос темпорадас cон эл Китчеэ де Ҳонг Конг (Дани Cанcела ренеwс фор тwо сеасонс wитҳ Китчеэ фром Ҳонг Конг); Ла Воз де Галиcиа, 28 Жануарй 2011 (ин Спаниш)
  4. ↑ „Эл cоруñéс Дани Cанcела, пример эхтранжеро эн алcанзар лос 250 партидос cон эл Китчеэ“ (испанча). Риазор (19-август 2022-йил). Қаралди: 7-сентабр 2022-йил.
  5. ↑ „Спаниш-борн Жорге Таррес cондемнс виоленcе ин Cаталониа ас ҳе эес Ҳонг Конг дебут ин Асиан Cуп қуалифиэр“. Соутҳ Чина Морнинг Пост (2-октабр 2017-йил). Қаралди: 9-октабр 2017-йил.
  6. ↑ „Интернатионал Фриэндлй Матч – Ҳонг Конг 4:0 Лаос“. Ҳонг Конг Фоотбалл Ассоcиатион (5-октабр 2017-йил). Қаралди: 9-октабр 2017-йил.
  7. ↑ Дани Cанcела Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида