Даниэл Андре Стурридге — инглиз футболчиси ва ҳужумчиси ҳисобланади.

Даниэл Стурридге
Стурридге Ливерпоолнинг
2019-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси финалидаги
ғалабасидан кейинги парадда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Даниэл Андре Стурридге
Таваллуд санаси 1989-йил 1-сентябр (1989-09-01) (37 ёш)
Таваллуд жойи Бирмингем, Англия
Бўйи 6 фут 2 инчес (1.88 м)[1]
Амплуаси Страйкер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—1996 Cадбурй Атҳлетиc
1996—2002 Астон Вилла
2002—2003 Cовентрй Cитй
2003—2006 Манчестер Cитй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2009 Манчестер Cитй 21 (5)
2009—2013 Челсеа 63 (13)
2011 →  Болтон Wандерерс 12 (8)
2013—2019 Ливерпоол 116 (50)
2018 →  Wест Бромwич Албион 6 (0)
2019—2020 Трабзонспор 11 (4)
2021—2022 Пертҳ Глорй 6 (0)
Тотал 235 (80)
Миллий терма жамоа
2004—2005 Англия У16 6 (5)
2005—2006 Англия У17 8 (5)
2007 Англия У18 1 (2)
2008 Англия У19 3 (1)
2009 Англия У20 1 (1)
2009—2011 Англия У21 15 (4)
2011—2017 Англия 26 (8)
2012 Буюк Британия олимпия 5 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

У асосан марказий ҳужумчи сифатида ўйнайди, аммо „Челсеа“ ва „Ливерпоол“ жамаоларида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам фаолият юритган. Бу унга майдоннинг ўрта қисмидан ҳаракат қилиш, одатдаги юқори тезлигида рақибларини мағлуб этиш, шунингдек, рақиб жарима майдончаси марказига ўтиш ҳамда чап оёғидан дарвозага зарба бериш имкониятини берган[2]. 2012-йилда „Челсеа“ билан Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. 2019-йилда „Ливерпоол“ таркибида у Чемпионлар лигаси ғолибига айланди ва шу тариқа иккита инглиз клуби таркибида ушбу совринни қўлга киритган биринчи инглиз футболчиси бўлди.

Стурридге Бирмингемда туғилиб вояга етган, у ерда „Астон Вилла“ академиясига қўшилган. Бир йил ўтиб, у „Манчестер Cитй“ билан шартнома имзолади. У ўз ривожланишини „Cитй“да давом эттирди ва у ерда иккита Англия кубоги финалида иштирок этди. Стурридге 2007-2008-йилги мавсумда дебют қилди. Шу билан бирга мавсумда Англия ёшлар кубоги, Англия кубоги ва Премер-лигада гол урган ягона футболчи номига сазовор бўлди. У 2009-йилда „Cитй“ни эркин агент сифатида тарк этиб, „Челсеа“га ўтди, бироқ мавжуд ҳужум чизиғида рақобатлаша олмади. 2010-2011-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида у Болтон Уондерерсга ижарага берилди. 2011-2012-йилги мавсум бошланишидан олдин „Челсеа“ бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Стурридгени асосий жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди[2]. 2011-2012-йилги мавсумда Даниэл „Челсеа“ сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган. Янги мавсумда Стурридге „кўклар“нинг бир қисми бўлишни тўхтатди ҳамда 2013-йилнинг январида „Ливерпоол“ жамоасига ўтди[3][4]. Футболчининг трансфери учун мерсисайдликлар 12 миллион фунт тўлашга рози бўлишди[5].

Даниэл Стурридге Бирмингемда дунёга келган ва фаолиятини 1998-йилда маҳаллий "Астон Вилла" клубида бошлаган. Кейин у 2002-йилда „Cовентрй Cитй“га кўчиб ўтди ва у ерда 2003- йилгача 13 ёшида „Манчестер Cитй“ академиясига қўшилди[6]. Футбол лигаси қўмитаси „Манчестер Cитй“га „Cовентрй Cитй“га 30 000 фунт стерлинг товон пули тўлашни буюрди, агар у клуб ва мамлакат учун муваффақиятли ўйнаса, кейинги тўловлар 200 000 фунт стерлинггача кўтарилиши мумкинлиги айтиб ўтди[7]. Кейинги йили 15 ёшгача бўлган „Манчестер Унитед Премер“ Кубоги турнирида у мусобақанинг энг яхши тўпурари ва ўйинчиси бўлди, шу билан бир қаторда „Cитй“ финалда „Манчестер Унитед“ га қарши ўйинда ғалабага эришди[8][9]. 16 ёшида у „Манчестер Cитй“ ёшлар жамоасида ўйнаган ва у билан 2006-йилда Англия ёшлар кубоги финалига чиққан.

Даниэл Стурридге Бирмингемда дунёга келган ва фаолиятини 1998-йилда маҳаллий „Астон Вилла“ клубида бошлаган. Кейин у 2002-йилда „Cовентрй Cитй“га кўчиб ўтди ва у ерда 2003- йилгача 13 ёшида „Манчестер Cитй“ академиясига қўшилди. Футбол лигаси қўмитаси „Манчестер Cитй“га „Cовентрй Cитй“га 30 000 фунт стерлинг товон пули тўлашни буюрди, агар у клуб ва мамлакат учун муваффақиятли ўйнаса, кейинги тўловлар 200 000 фунт стерлинггача кўтарилиши мумкинлиги айтиб ўтди[7]. Кейинги йили 15 ёшгача бўлган „Манчестер Унитед Премер“ Кубоги турнирида у мусобақанинг энг яхши тўпурари ва ўйинчиси бўлди, шу билан бир қаторда „Cитй“ финалда „Манчестер Унитед“га қарши ўйинда ғалабага эришди[8][9]. 16 ёшида у „Манчестер Cитй“ ёшлар жамоасида ўйнаган ва у билан 2006-йилда Англия ёшлар кубоги финалига чиққан.

Футболчилик фаолияти

2020-йил март ойида Дениэл Стурридге ўз қариндошларига пул тикиш учун инсайдер маълумот берганликда айбдор деб топилди. Шу сабабли 3 ойга дисквалификация қилинди[10] .

Манчестер Cитй таркибида

Даниэл Стурридге 2011-2012-йилги мавсумда.

2006-2007-йилги мавсум

2006-2007-йилги мавсум бошидан буён Стурридге „Cитй“нинг асосий жамоасида машғулотлар ўтказиб келаётган эди. Унинг жамоадаги дебюти 2007-йилнинг 5-февралида „Рединг“га қарши ўйинда бўлиб, Ёргос Самараснинг 15 дақиқа ўрнига майдонга тушди. Учрашув 0:2 ҳисобида „Рединг“ фойдасига ҳал бўлди[11]. Унинг майдондаги иккинчи чиқиши бир ой ўтгач содир бўлди, бироқ кейин у жароҳат олиб, мавсумнинг қолган қисмида сафдан чиқишга мажбур бўлди[12].

2008-2009-йилги мавсум

2008-2009-йилги Премер-лигада 16 та ўйинда майдонга тушган Стурридге 4 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Мавсум охирида у „Cитй“ тарафдорлари томонидан „мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси“ деб тан олинди. Бу мукофотни у оиласи ва севимли амакиси Динга бағишлади.

Челсеа таркибида

2009-йилнинг 30-июнида Стурридгенинг „Манчестер Cитй“ билан шартномаси тугади ва у эркин агентга айланди, 3-июлда эса „Челсеа“ у билан 4 йиллик шартнома имзолади[13]. Стурридге 24 ёшга тўлмаган футболчи бўлгани ва ҳар икки томон ўзаро манфаатли келишув бўйича келиша олмагани учун футболчи учун товон пули миқдори суд томонидан белгиланди[14]. 2010-йилнинг 14-январида Профессионал футбол Компенсация қўмитаси „Челсеа“ клуб учун ҳар 10, 20, 30 ва 40 ўйиндан сўнг 500.000 фунт стерлинг қўшимча тўловлар билан 3.500.000 фунт стерлинг миқдорида бошланғич бадал тўлаши ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, агар Стурридге мамлакатнинг асосий терма жамоасига чақирилса, „Манчестер Cитй“ яна 1 000 000 фунт стерлинг олиши ҳамда футболчи бошқа клубга сотилса трансфернинг 15 фоизини олиши ҳам келишиб олинди[15].

2011-2012-йилги мавсум

2011-2012-йилги мавсум бошланишидан олдин Стурридгега порлаш имконияти берилди ва янги мураббий Андрé Виллаш-Боаш ҳайратда қолди. Мавсум олди ўртоқлик ўйинларида Стурридге 2011-йил 6-августда Шотландиянинг „Рейнжерс“ ига қарши ўйинда дубл қайд этишдан олдин 2011-йилги Барcлайс Асиа Тропҳй ярим финалида Гонконгнинг „Китчи“ жамоаси дарвозасига гол урди[16]. „Челсеа“ Президенти Брюс Бак, агар Стурридге мавсумолди мавсумида мураббийни ҳайратда қолдирмаганида, эҳтимол, яна ижарага кетган бўлар эди, деб тасдиқлади.

2012/13-мавсум

Ливерпоол

2012-2013-йилги мавсум

Стурридге „Ливерпул“ либосида

2013-йил 2-январда Стурридге Мерсисайд клубига ўтди. 6-январ куни Даниэл „қизиллар“ учун Англия кубоги доирасида „Мансфилд Таун“га қарши биринчи ўйинни ўтказди. Ўша ўйинда инглиз футболчиси учрашувнинг еттинчи дақиқасидаёқ янги жамоаси учун биринчи голни урди. 13-0январ куни Даниэл „Ливерпул“ сафида Премер-лигадаги биринчи ўйинини ўтказди ва „Манчестер Унитед“ дарвозасига гол урди, унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Терма жамоада

Ёшлар жамоаси

Стурридге Англияни 16 ёшгача бўлган ёшдан 21 ёшгача бўлган Англияга ёшлар даражасида ҳимоя қилган[17]. Ёшлар терма жамоаси таркибида 2011-йилда ёшлар жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этган[18]. Турнир натижасида Даниэл УЭФА бўйича 2011-йилги Европа чемпионатининг рамзий терма жамоасига кирди[19].

Катталар жамоаси

2011-йил 6-ноябрда Стурридге биринчи марта Англия терма жамоасига Испания ва Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди[20][21]. У Испанияга қарши ўйинда (1:0) захира ўриндиғида ўтирди, бироқ Фабио Капелло Стурридге Швецияга қарши кейинги ўйинда майдонга тушишига ваъда берди[22]. У 2011-йилнинг 15-ноябрида Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида Англия терма жамоаси сафида дебют қилди ҳамда 58-дақиқада Тео Уолкоттнинг ўрнига майдонга тушди. Учрашув Англия терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[23].

2016-йилнинг 8-октябр куни Стурридге Англия терма жамоасининг Малтага қарши уй учрашувида ЖЧ-2018 саралаши доирасида футболчилик фаолиятидаги 100-голини дарвозага киритди.

Манбалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ПремПрофиле
  2. ↑ 2,0 2,1 „Виллаш-Боаш: фланг для Старриджа“ (ру). челсеа-фc.ру (2011-йил 2-октябр). 2013-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-сентябр.
  3. ↑ „Нападающий «Челси» Старридж заключил контракт с «Ливерпулем»“ (ру) (2013-йил 2-январ). 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  4. ↑ „Старридж перешёл в «Ливерпуль»“ (ру) (2013-йил 2-январ). 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  5. ↑ „«Ливерпуль» заплатит за Старриджа 12 миллионов фунтов“ (ру) (2012-йил 23-декабр). 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-ноябр.
  6. ↑ „Даниэл Стурридге“ (эн). мcфc.cо.ук (2011-йил 17-октябр). 2011-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 Wҳаллей, Мике „Васселл'с cуре фор аwай wоэ“ (эн). Манчестер Эвенинг Неwс (2006-йил 30-сентябр). 2012-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Беван, Чрис. „Лаке сеэс бригҳт футуре фор Cитй“ (эн) (2006-йил 12-апрел). 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-январ.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Даниэл Стурридге. Премиэр Cуп: Манчестер Cитй 2004“ (эн). Манчестер Унитед Премиэр Cуп (2011-йил 17-октябр). 2011-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  10. ↑ „Семейный подряд: экс-звезда «Ливерпуля» отстранен из-за ставок“ (ру). Газета.Ру. 2020-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-март.
  11. ↑ Cуллей, Жоҳн. „Манчестер Cитй 0 Реадинг 2: Лита стрикес тwиcе то диспрове Пеарcе'с доубц“ (эн). Тҳе Индепендент (2007-йил 5-феврал). 2014-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  12. ↑ Баилей, Чрис „Даниэл'с деспаир афтер ҳип оп“ (эн). Манчестер Эвенинг Неwс (2007-йил 13-сентябр). 2012-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  13. ↑ „Челсеа сигн Ман Cитй'с Стурридге“ (эн) (2009-йил 3-июл). 2009-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  14. ↑ „ФА ҳандбоок: Агреэменц Бетwеэн Cлуб & Плаерс“ (эн). 2011-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  15. ↑ „Даниэл Стурридге статемент“ (эн). премиэрлеагуэ.cом (2010-йил 14-январ). 2010-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  16. ↑ „Товарищеский с командой «Рейнджерс» 06.08.2011г.“ (ру). челсеа-фc.ру (2011-йил 6-август). 2011-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-октябр.
  17. ↑ Смитҳ, Мартин. „Даниэл Стурридге – Манчестер Cитй'с рисинг стар“ (эн) (2008-йил 1-феврал). 2017-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-октябр.
  18. ↑ „Пеарcе намес сқуад фор Эуро 2011“ (эн) (2011-йил 23-май). 2011-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-сентябр.
  19. ↑ „У21 алл-стар сқуад намед бй УЭФА течниcал теам“ (эн). уэфа.cом (2011-йил 29-июн). 2012-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-ноябр.
  20. ↑ „Даниэл Стурридге намед ин Cапелло'с Энгланд сқуад“ (эн). Тҳе Гуардиан (2011-йил 6-ноябр). 2011-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-ноябр.
  21. ↑ „Даниэл Стурридге ин Энгланд сқуад“ (эн) (2011-йил 6-ноябр). 2011-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-ноябр.
  22. ↑ „Старридж дебютирует в сборной Англии в матче со Швецией“ (ру) (2011-йил 13-ноябр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  23. ↑ „Матч: Энгланд в Сwеден - Интернатионал Фриэндлй“ (эн). ЭСПН (2011-йил 15-ноябр). 2012-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-ноябр.

Ҳаволалар