Daniil va David Liberman
Даниил (1982-йил 21-декабрда туғилган) ва Давид (1984-йил 22-февралда туғилган) Либерманлар – серияли тадбиркорлик билан шуғулланадиган ака-укалар, бизнесменлар, инвесторлар. Сибилант Интераcтиве, Канобу[1], Ғоялар макони, Кернел АР, Ревеалитй Вентурес, Бротҳерс Вентурес венчур фондлари ва Франк. Моней стартапининг асосчиси ва ҳаммуассиси[2]. Ака-укалар Мулт Личности телекўрсатувини яратдилар ва Снапчатда маҳсулот директори бўлдилар[3][4].
| Даниил ва Давид Либерман | |
|---|---|
|
Ака-ука Либерманлар | |
| Таваллуди |
Даниил анд Давид Либерман 1982-йил 21-декабр 1984-йил 22-феврал Москва, Совет Иттифоқи |
| Касби |
|
| Машҳур ишлари | Снапчат, Либерманс Cо, Продуcт Сcиэнcе, Ҳуман, Ҳуманисм, Кернел АР, Франк. Моней, Бротҳерс Вентурес, Ревеалитй Вентурес, Cонcепт Спаcе, Канобу, Сибилант Интераcтиве |
| Ота-онаси |
|
| Веб-сайти | либерманс.cо |
Таржимаи ҳол
Даниил 1982-йил 21-декабрда, Давид эса 1984-йил 22-февралда туғилган. Уларнинг отаси Ефим Арсентевич Либерман (1925—2011) биофизик ва физиолог бўлиб, СССР Давлат мукофоти совриндори эди. Оналари Светлана Владимировна Минина (1950-йилда СССРнинг Москва шаҳрида туғилган) ҳам биофизик ва физиолог сифатида фаолият юритган. Улар олтита ака-ука ва опа-сингилнинг иккитасидир[2].
Даниил ва Давид Москвадаги 1311-сонли Миллий яҳудий мактабида бир синфда таҳсил олишган. Кейинчалик улар Маймонид номидаги Давлат классик академиясида (собиқ Москва яҳудий академияси) математика ва компютер фанлари бўйича биргаликда ўқишни давом эттириб, ушбу йўналишда диплом олишган[2]. Уларнинг опа-сингиллари Анна ва Мария Либерман ака-укаларининг барча лойиҳаларида фаол иштирок этадилар[2][3].
Тадбиркорлик фаолияти
Даниил ва Давид ҳали мактабда ўқиб юрган пайтлариданоқ компютерларни таъмирлаш ва веб-сайтлар яратиш орқали пул топишни бошлаганлар[5].
Улар 2001-йилда ўзларининг биринчи видео ўйин бизнес-режасини ёзишган. 2005-йилда улар оммавий кўп ўйинчили онлайн ролли ўйинларга ихтисослашган Сибилант Интераcтиве компаниясига асос солишган[2]. Бу лойиҳа 2008-йилги молиявий инқироз туфайли ёпилган. Ака-укалар, шунингдек, илгари Сибилант Интераcтивеъдан алоҳида лойиҳа сифатида ишга туширилган Канобу’нинг ҳам асосчилари эдилар. 2011-йилда Канобу тармоғининг назорат пакети Рамблер&Cо томонидан сотиб олингган[6][7].
2008-йилда Анна ва Мария билан биргаликда ака-укалар янги Cонcепт Спаcе компаниясини рўйхатдан ўтказишган[8]. Улар видео ўйинларни ишлаб чиқишда орттирган юқори сифатли компютер графикаси бўйича тажрибаларидан фойдаланиб, ўзларининг хусусий дастурий таъминотини[2], шунингдек, CГИ анимацияси ва ҳаракатни қайд этиш технологиясини ишлаб чиқариш учун тежамкор ишлаб чиқариш тизимини яратишган[3].
2009-йилда Даниил ва Давид Россиянинг Биринчи канали билан „Мулт Личности“ номли анимацион мулцериал яратиш учун шартнома имзоладилар. Бу сериал 2009-йил 15-ноябрдан 2013-йил 24-февралгача эфирга узатилган[9]. Ака-укалар бизнесни ривожлантириш ва инновациялар билан шуғулланишган, Мария ҳуқуқий ёрдам ва контентни бошқаришга ихтисослашган, Анна эса ҳамкори Дмитрий Азадов (Россиянинг „Дятлоwс“ номли 3Д анимацион сериали муаллифи) билан биргаликда ишлаб чиқаришни назорат қилган[2][10]. 2010-йилда Анна ва Дмитрий „ТВ дастур бадиий режиссёрлари“ номинациясида ТЕФИ мукофотига сазовор бўлишгган.
2010-йилда Давид ва Даниил „Бротҳерс Вентурес“ компаниясини ташкил этишган. Фирманинг энг йирик келишуви Cоуб билан бўлиб, унга тахминан 1 миллион доллар миқдорида сармоя киритишган[11].
2015-йилда ака-укалар АҚШга кўчиб ўтишди ва нотижорат ташкилотлар ва компаниялар учун харажатлар ва даромадларни визуализация қилиш учун виджет тақдим этувчи Франк. Моней стартапига асос солишган. Виджет донорлар ва жаҳон ҳамжамияти аъзоларига реал вақт режимида лойиҳа асосчиси йиғилган маблағларни қандай сарфлаётганини кўришга ёрдам беради. Лойиҳа ака-укаларнинг дунё ва ташкилотларни янада шаффоф қилиш миссияси билан бевосита боғлиқ.
2018-йилда Франк жамғармаси таълим технологиялари соҳасида грант олиш учун танлов эълон қилди[12]. Ҳаcк Cлуб 2019-йилда кейинги харажатлар ва даромадлар бўйича тўлиқ шаффофлик шартларини қабул қилиб, 1 миллион долларлик грантни қўлга киритган[13]. 2020-йил май ойида Элон Муск Ҳаcк Cлубга 500 000 доллар хайрия қилган[14][15].
2016-йил июл ойида Мария, Анна, Даниил ва Девид Кернел АРга асос солишган. Қўшимча реалликдаги аватарлар учун илғор технологияларни яратган компания Снап Инc томонидан 2016-йил октябр ойида сотиб олинган. Ака-укалар Снапчат ижодий жамоаси аъзолари ҳисобланади[2][3][16].
2021-йилда Даниил ва Давид ўз тадбиркорлик йўлини бошлаш учун Снапчатдан кетишган.
Манбалар
- ↑ „ру: 30 ундер 30: Мосcоw'с ёунг поwер лист“. Тҳе Гуардиан (2015-йил 8-июн). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 „ру: Клан Либерманов: как одна семья прошла путь от «Первого» до Снапчат“ (Руссиан). РБК (2018-йил 18-октябр). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Ҳоw Снапчат Макес Мини Мовиэс ин Аугментед Реалитй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 14-июн). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „ру: Российские стартаперы из Франк.Моней присоединились к Снап по приглашению Эвана Шпигеля“ (Руссиан). Русбасе (2017-йил 6-апрел). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „ру: Эрнст и неизвестные. Семейство Либерман рисует мультфильмы для Первого канала“ (Руссиан). Афиша (2010-йил 20-июл). Қаралди: 2021-йил 13-май.
- ↑ „Рамблер аcқуирес гаминг сите нетwорк Канобу“. Эаст-Wест Дигитал Неwс (2011-йил 6-июл). Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „ру: «Рамблер» купил Канобу Нетwорк“ (Руссиан). Газета.ру (2011-йил 30-июн). Қаралди: 2021-йил 10-май.
- ↑ „ру: ООО Пространство Идей“ (Руссиан). РБК Cомпаниэс (2021-йил 24-март). Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „ру: Тушите свет. Какие общественно-политические телепередачи перестали выходить во время правления Путина“ (Руссиан). Ведомости (2019-йил 14-август). Қаралди: 2021-йил 13-май.
- ↑ „ру: Мульт без культа“ (Руссиан). Известиа (2009-йил 22-ноябр). Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „ру: Cоуб“ (Руссиан). Русбасе (12-ноябр). Қаралди: 2021-йил 13-май.
- ↑ „Франк Призе“. Франк Фоундатион. 2021-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „Май 2020 Транспаренcй Упдате“. Ҳаcк Cлуб. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „ЭлонМуск анд Тҳе Муск Фоундатион донатед $500,000 то Ҳаcк Cлуб“. Теч Стартупс (2020-йил 21-май). Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „Тодай, И'м проуд то шаре: Элон Муск ис донатинг $500,000 то Ҳаcк Cлуб“. Ҳаcк Cлуб. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-май.
- ↑ „ру: Основатели стартапа Франк.Моней вошли в команду владельца Снапчат“ (Руссиан). Инc Руссиа (2017-йил 6-апрел). Қаралди: 2021-йил 13-май.[сайт ишламайди]