Dank ordeni
„Данк“ ордени (қирғизча: Даңк – Шуҳрат) – Қирғизистон Республикасининг давлат мукофоти. 1996-йил 16-апрелда „Қирғизистон Республикасининг давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида“ги қонун билан таъсис этилган. Орден фуқароларга давлат хизмати, ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, ижодий, ижтимоий ва хайрия фаолиятидаги муҳим ютуқлари учун берилади.
| Данк ордени | |
|---|---|
|
| |
| Тури | орден |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 1996-йил 16-апрел |
| Биринчи бор тақдирланиш | 1996-йил 4-феврал |
Тақдим этилиши
Орден илк марта 1996-йил 4-феврал куни топширилган. Илк орденни Социалистик меҳнат қаҳрамони Жумақодир Мўйдунов қабул қилиб олган. 2024-йил ҳолатига кўра 1397 киши „Данк“ ордени билан тақдирланган[1].
Манбалар
- ↑ „Награждённые“. 2024-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-январ.