Даннй Десмонд Маккелиэ (Виллемстад, 1983-йил 28-январ) — нидерландиялик профессионал футбол ҳаками. Ҳакамликдан ташқари у Роттердамда полиция инспектори ҳамда Нидерландия қироллик футбол федерацияси учун ҳакамлар мураббийи сифатида ишлайди[1]. У 2011-йилдан бери ФИФА рўйхатидаги ҳакам, ҳозирда эса УЭФА элита тоифаси ҳаками ҳисобланади.

Денни Маккелиэ
Маккелиэ, 2021-йилда
Тўлиқ исми Денни Десмонд Маккелиэ
Таваллуд санаси 1983-йил 28-январ (1983-01-28) (43 ёш)
Таваллуд жойи Вилемстад, Кюрасао

Фаолияти

У 2012-йилда УЭФА 19 ёшгача бўлганлар Европа чемпионати финал учрашувини УЭФА элита ҳаками сифатида бошқарган[2]. 2020-йил 18-августда УЭФА 37 ёшли Маккелиэ 2020-йилги УЭФА Европа Лигаси финалида, яъни Севилиа ва Интер (Милан) жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳакам этиб тайинлади[3]. Бунгача у 2018-йилги УЭФА Европа Лигаси финалида қўшимча ёрдамчи ҳакам бўлган. Шунингдек, у Қатарда ўтказилган 2020-йилги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Бразилиянинг Палмеирас ва Мексиканинг УАНЛ жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувига ҳам ҳакамлик қилган[4]. Маккелиэ УЭФА Евро 2020 турнири учун ҳам ҳакам сифатида танлаб олинган бўлиб, у ерда икки гуруҳ босқичи учрашуви, 1/8 финалда Англия ва Германия ўртасидаги баҳс ҳамда Wемблейдаги ярим финал — Англия ва Дания учрашувини бошқарган. Маккелиэ шунингдек 2022-йилги ФИФА жаҳон чемпионатида ҳам ҳакамлик қилган ва у ерда икки гуруҳ босқичи ўйинини бошқарган.

2024-йил апрел ойида Маккелиэ Германияда бўлиб ўтадиган УЭФА Евро 2024 мусобақасида ишлаш учун танланди[5].

2026-йил 29-апрелда у Мадрид шаҳрида ўтган УЭФА Чемпионлар Лигаси ярим финали — „Атлетико Мадрид“ ва „Арсенал“ жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарди.

Баҳсли ҳолатлар

Маккелиэ Евро 2020 ярим финалида Англия ва Дания ўртасидаги учрашувдаги қарори учун танқид қилинди[6][7]. У қўшимча бўлимда Раҳеэм Стерлингга нисбатан содир этилган қоида бузилиши учун Англияга пеналти тайинлади. Маккелиэнинг қарорини УЭФА ҳакамлар қўмитаси раиси Роберто Росетти қўллаб-қувватлади; у ўйин ВАР ҳакамлари Маккелиэга пеналти „тўғри“ эканини айтганини таъкидлади[8].

Маккелиэ Евро 2024 гуруҳ босқичида Италия ва Хорватия ўртасидаги учрашувни ҳам бошқарган, унда у баҳсли тарзда ўйинга 8 дақиқа қўшимча вақт қўшди. Бу Италияга 98-дақиқада ҳисобни 1:1 қилиш имконини берди. 8 дақиқалик қўшимча вақт УЭФА ҳакамлар қўмитаси раиси Роберто Росеттининг ЕВРО 2024 олдидан берган кўрсатмасига гўёки зид бўлди: „Биз ҳакамлардан ўйинни тезлаштиришни сўрадик“. Айримларнинг фикрича, бундай узоқ қўшимча вақтни оқлайдиган жиддий танаффуслар бўлмаган[9]. Шундан сўнг Маккелиэ УЭФА мусобақаларидан четлатилди[10][11][12][13]. Кейинчалик Маккелиэ Хорватия жамоасига 6 та, Италия жамоасига эса 90-дақиқагача бирорта ҳам сариқ карточка кўрсатмаган[14].

2025-йил 2-ноябрда Маккелиэ Эредивисиэдаги Спарта Роттердам ва АЗ Алкмаар учрашувида ҳимоячи Воутер Гоэсни туртиб юборгани учун кескин танқид остида қолди. Ҳодиса иккинчи бўлимда, бурчак зарбаси бажарилиши кутилаётган пайтда, Гоэс такрор-такрор Тобиас Лауриценни туртиб-суртиб, уни безовта қилаётган ҳолатларда юз берди. Маккелиэ Гоэсга сариқ карточка кўрсатди, бироқ кейин кўриниб турганча асабийлашди ва унга ғазабланган ҳолда яқинлашди. Бу ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди; баъзи мутахассислар Гоэснинг ўта иғвочи хатти-ҳаракатларини инобатга олиб, Маккелиэнинг асабийлашишини тушунарли деб баҳоладилар [манба керак].

Видеоассистент ҳакамлик

Маккелиэ 2016-йилги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали]]да видеоассистент ҳакам, 2017-йилги ФИФА 20 ёшгача бўлганлар жаҳон чемпионати финалида видеоассистент ҳакам, 2018-йилги ФИФА жаҳон чемпионати финалида видеоассистент ҳакам ҳамда 2019-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида видеоассистент ҳакам бўлиб ишлаган. У шунингдек 2019-йилги ФИФА аёллар жаҳон чемпионатида ҳам видеоассистент ҳакам бўлиб ишлаган ва у ерда янги қоида ўзгаришларини қўллаб, пеналтини қайта ижро этиш ҳақидаги қарорларни Франсия–Нигерия ҳамда Ямайка–Италия учрашувларида татбиқ этган[15][16].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ МcГратҳ, Мике. „Меэт Даннй Маккелиэ, тҳе парт-тиме полиcе инспеcтор анд рефереэ фор Энгланд вс Денмарк“ (эн-ГБ). Тҳе Телеграпҳ (2021-йил 7-июл). Қаралди: 2021-йил 25-июл.
  2. ↑ WорлдРефереэс. Биограпҳй оф Даннй Маккелиэ (Wайбаcк Мачине сайтида 13 Марч 2018 санасида архивланган).
  3. ↑ „Рефереэ теам аппоинтед фор УЭФА Эуропа Леагуэ финал“. УЭФА Оффиcиал Сите (2020-йил 18-август). Қаралди: 2020-йил 18-август.
  4. ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп Қатар 2020“. ФИФА Оффиcиал Сите (2021-йил 7-феврал). 2021-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-феврал.
  5. ↑ „Рефереэ теамс фор УЭФА ЭУРО 2024 аппоинтед“. УЭФА. Қаралди: 2024-йил 23-апрел.
  6. ↑ „Даннй Маккелиэ: Тҳе рефереэ wҳо маде тҳе биггест эррор оф тҳе сеасон“. Марcа Оффиcиал Сите (2021-йил 10-июл). Қаралди: 2021-йил 10-июл.
  7. ↑ „Даннй Маккелиэ макес фирст cонтентиоус рефереэинг cалл оф Эуро 2020 ин Энгланд'с фавоур“. Тҳе Неw Индиан Эхпресс (2021-йил 8-июл). Қаралди: 2021-йил 25-июл.
  8. ↑ Жаcксон, Жамиэ. „Раҳеэм Стерлинг анд Жоргинҳо деcисионс wере ригҳт, инсисц Уэфа'с рефереэ чиэф“. Ириш Тимес (2021-йил 14-июл). Қаралди: 2021-йил 31-июл.
  9. ↑ Наҳар, Чалед. „УЭФА: Но лонг стоппаге тиме лике ат тҳе Wорлд Cуп“. Спорцчау (2024-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 12-июн.
  10. ↑ Рефереэинг, Wорлд. „Рефереэ Маккелиэ думпед бй УЭФА“. Тҳе Рефереэинг Wорлд (2024-йил 2-июл). Қаралди: 2024-йил 2-июл.
  11. ↑ Жаcксон, Жамиэ. „УЭФА Оусц Cонтроверсиал Рефереэ Афтер Cроатиа-Италй Матч Фиасcо“. Дубровник Тимес (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 31-июл.
  12. ↑ Жаcксон, Жамиэ. „Маккелиэ wилл но лонгер рефереэ ат тҳе ЭУРО“. Портал.Ҳр (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 31-июл.
  13. ↑ Жаcксон, Жамиэ. „Рефереэ Маккелиэ думпед бй УЭФА“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2024-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 31-июл.
  14. ↑ Сcоре, Софа. „Италй вс. Cроатиа Ресулц“. Софа Сcоре (2024-йил 24-июн). Қаралди: 2024-йил 24-июн.
  15. ↑ „ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп Франcе 2019 - Матчес - Жамаиcа вс Италй“. ФИФА Оффиcиал Сите (2019-йил 14-июн). 2019-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  16. ↑ „ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп Франcе 2019 - Матчес - Нигериа вс Франcе“. ФИФА Оффиcиал Сите (2019-йил 17-июн). 2019-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.