Данунийлар давлати — Кичик Осиёнинг жануби-шарқидаги Адан водийсида жойлашган қадимги давлат (мил. ав. 1-минг йилликнинг бошлари). Д. д. маркази Қоратепа тоғи атрофида бўлган. Дамунийлар давлатининг энг гуллаган даври — Азитавадд подшолик қилган йиллар (мил. ав. ИХ аср нинг 2-ярми) га тўғри келади. Мил. ав. ВИИИ аср охирларида Оссурия подшоси Саргон ИИ Адан вилоятини ўзига бўйсундирган. Давлатда хетт ва финикия маданияти ва ёзувлари устувор бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил