Daqyonus
Дақёнус, Даққиюнус (ёки Даққиёнус) — Қадимги Рим императори Диоклетиан (бошқа бир манбаларга кўра Деций) исмини мусулмон Шарқида кенг тарқалган ривоятлар (хусусан, „Ашобу Каҳф“) да шарқона аталиши. Марказий Осиёда араблар истилосига қадар мавжуд бўлган шаҳар ҳаробалари, тангалар ва бошқаларни қадимийлигини англатиш учун „Дақёнусдан қолган“ деган ибора ишлатилган. Хоразм вилоятида жойлашган бир қатор қадимий шаҳарларга ҳозиргача афсонавий шоҳ — Даққиюнус асос солган деб нисбат беришади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Дақёнус“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |