Darai gaz
Дараи газ, Дерегез, Дараи Жаз — ўрта асрларда Афғонистоннинг шимолида мавжуд бўлган қад. тоғли туман ва шаҳар. Балхоб дарёси воҳасида, Балхдан 5 фарсах (1 фарсах — 6–7 км) жан. да жойлашган. Х асрда бу тоғлар Жабал Кўҳ номи билан машҳур эди. "Д. Г." атамаси қадимдаги афсонавий Газистон мамлакати номидан олинган. Ривоятларга кўра, афсонавий Рустам Семурғ берган камон дастасини Исфандиёрта шу ердан туриб улоқтирган. ХВИИ аср га оид "Субхонқулинома" асарида қам Д. Г. тарихи афсонавий даврларга бориб тақалади. ХВИИ асрда Д. Г. воҳаси Айни Искандария (Искандар булоғи) номи билан машҳур катта чашма бор эди. Бу чашма яқинидаги, атрофи сув билан ўралган баландликдаги мақбарага гўё Александр (Искандар Мақдуний) дафн этилганмиш. Хитой манбаларига кўра, Д. Г. воҳасида илк ўрта асрларда Киётчи мулки жойлашган, Сюан Сзаннинг ёзишича, унинг иқлими совук, лекин ери жуда унумдор бўлиб, ўсимлик ва мевалар оз, лекин сабзавот ва буғдой мўл-кўл эди. Аҳолиси сержаҳл ва бешафқатлилиги билан ажралиб турган. ВИИ аср да бу ерда 10 та будда монастири, 300 га яқин роҳиб бўлган. Ўрта асрларда Д. Г. воҳасида шу номда бир шаҳар бор эди, кўплаб қишлоқлар унга тобе эди. ХИ асрда Д. Г. Ғазнавийлар шикоргоҳи ва ҳарбий кароргоҳи бўлиб, унда икки мингдан зиёд туркий ва ҳиндлардан иборат отлиқ қўшин урнашган. Д. Г. воҳаси ХВИ—ХВИИ асрларда ҳам Балх вилояти ҳарбий кучларининг тўпланиш ери ва бош ҳарбий қароргоҳ ҳисобланиб, у ерда ҳукумат қўшинларининг доимий турар жойлари жойлашган. Бу ердаги Оқжилға яйловининг кенглиги 2 фарсахга (12–14 км) етган. Балх аҳолиси ёз фаслида шу ерда дам олган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Аҳмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |