Дарасбари масжиди (бенгалча: দারসবাড়ি মসজিদ) – Бангладешнинг Ражшаҳи ҳудудидаги Чапаи Навабганж тумани, Шибганж Упазилада жойлашган тарихий собиқ масжид. У ҳозирда меъморий ёдгорлик ҳисобланади. 1479-йилда қурилган бу собиқ масжид, Котвали дарвозасидан жануби-ғарбга қараб бир километр (нол поинт олти икки миля) ва Чото Сона масжидидан ғарбга қараб 500 метр (1,600 фт) масофа узоқликда жойлашган[1].

Масжид
Дарасбари масжиди
দারসবাড়ি মসজিদ
Масжиднинг 2016-йилдаги ҳолати
Мамлакат  Бангладеш
Шаҳар Чапаинавабганж
Координаталар 24°49′57″Н 88°08′04″Э / 24.8324°Н 88.1344°Э / 24.8324; 88.1344
Асосчи Шамсуддин Юсуф Шоҳ
Асосий сана:
1479-йил
Гумбазлар сони 9 та
Гумбазлар сони 9 та
Қурилиш материаллари Ғишт; тош; плиткалар

Тарихи

Масжиддаги ёзувларга кўра, ғиштдан қурилган бу масжид Илиёс Шоҳий сулоласи ҳукмдори Шамсуддин Юсуф Шоҳ томонидан қурдирилган, у Рукунуддин Барбак Шоҳнинг ўғли эди[2][3]. 2003-йилга келиб, собиқ масжиднинг том қисми ва айвони қулаб тушган.[4]. Ҳажми жиҳатидан у Гаур-Лахнаути шаҳридаги Бара Сона ва Гунтанта масжидларидан кейин учинчи йирик масжид ҳисобланган.

Меъморчилиги

Ташқи кўринишида собиқ масжид 34 бй 20.6 метр (112 бй 68 фт) ва ички қисми 30.3 бй 11.7 метр (99 бй 38 фт) ўлчамларга эга. У ғиштдан қурилган бўлиб, устунлари тошдан ясалган[4].

Собиқ масжиднинг айвонли том қисми 24 та гумбаз билан қопланган. Намозхонага айвондан еттита учли аркалар орқали шарқ томондан кириш мумкин. Жанубий деворда учта, шимолий деворда эса иккита учли арк мавжуд.

Собиқ намозхона ичида шимоли-ғарбий бурчакда қироллик галереясининг қолдиқлари сақланиб қолган. Қибла деворида жами ўн битта меҳроб мавжуд (улардан иккитаси юқори даражадаги қироллик галереясига тегишли). У терракота плиталари билан безатилган бўлиб, уларнинг баъзилари ғарбий ва жанубий ташқи девор юзасида карниз остида жойлашган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ҳасан, Перwеэн. Султанс анд Мосқуэс: Тҳе Эарлй Муслим Арчитеcтуре оф Бангладеш. И.Б. Таурис, 2007 — 92-бет. ИСБН 978-1-84511-381-0. 
  2. ↑ „Дарасбари мосқуэ: Виситинг оне оф тҳе олдест мосқуэс ин Бангладеш“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2022-йил 26-сентябр). Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  3. ↑ Аиман, Саниа „А трип то Дарасбари мосқуэ ин Чапаи Наwабганж“ (эн). Тҳе Даилй Стар (2022-йил 22-сентябр). Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Дарасбари Мосқуэ". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Дарасбари_Мосқуэ. <!--->

Ҳаволалар

Викиомборда „Дарасбари масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.

Андоза:Бангладешдаги масжидлар