Дарахт бақалар (Дендробатес) — думсиз амфибиялар туркумининг уруғи. Тўмтоқбош бақалар оиласига мансуб. Бўйи 3—3,5 см. Териси рангбаранг , чиройли. Тери безлари суюқ заҳар чиқаради. Асосан ўрмонлар ва сув бўйларида яшайди. Умрининг кўп қисми қуруқликда ўтади, сувга кам тушади. Д. б.нинг Марказий ва Жан. Америкада тарқалган 10 та тури бор. Бўёқчи, яъни ола бак,а (Д. тинcториус)нинг заҳари жуда ўткир бўлиб, катта йиртқич ҳайвонларни ҳам бир неча минутда ўлдиради.

Дарахт бақалар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил