Дарахт танасига қоқилган мих

Дарахтларни михлаш дарахтларни кесишга қарши курашишнинг радикал усулларидан биридир. Дарахтларни михлаш — бу дарахт танасига турли бурчаклардан темир ёки сополдан ишланган узун михларни қоқиш усули. Қимматбаҳо автоматик арра ёки занжирли арра, баъзи ҳолларда ҳаттоки тахта тиладиган машиналар бундай михлар билан тўқнашганда осонликча бузилиб қолади, натижада дарахтларни кесиш иқтисодий жиҳатдан оқланмайди. Бу усул ўрмон кесувчиларининг жиддий жароҳатланишига олиб келиши мумкин (масалан, 1987-йилда Калифорниядаги тахта тиладиган машина ишчиси Жорж Александр михланган дарахтни арралаш пайтида оғир жароҳат олган), шунинг учун ҳам дарахтларни михлаш кўпинча экологик терроризмнинг бир тури деб аталади.

Тахминларга кўра, дарахтларни михлаш усули 19-асрнинг охирида АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмида ёғоч тайёрловчи иккита компания ўртасидаги ҳудуднинг бир қисми учун кураш туфайли пайдо бўлган. Бироқ, ушбу усул 1980-йилларда Дейв Форман („Эартҳ Фирст“ ҳаракатининг асосчиларидан бири) томонидан ёзилган „Экоҳимоя“ китобида тилга олинганидан кейин машҳур бўлиб кетди. Кейинчалик Форман дарахтларни қандай қилиб тўғри михлашнинг батафсил йўриқномаси келтирилган варақалар тайёрлай бошлади.

Михланган дарахтлар кўпинча белгилаб қўйилади (Россияда одатда катта „Ш“ ҳарфи билан) ва дарахтларни кесиш учун мас’ул бўлган компаниялар уларнинг михлангани тўғрисида огоҳлантирилади. Бунинг сабаби михлашдан кўзланган асосий мақсад ўрмон кесиш ускуналарни бузиш ёки ўрмон кесувчиларни шикастлаш эмас, балки дарахтларни сақлаб қолишдир. Ҳаракат фаолларининг фикрича, ушбу усул туфайли жароҳат олиш эҳтимоли кам: михланган дарахтлар белгилаб қўйилган, замонавий занжирли арралар жароҳатлардан сақловчи турли ҳимоя воситалари билан жиҳозланган, тахта тилиш машиналарида техник хавфсизлик қоидаларига кўра иш жойи ҳимояловчи шаффоф қалқон билан ўралган бўлиши керак. Шунга қарамай, дарахтларни михлаш усули нафақат ҳукуматлар ва дарахт кесувчи компаниялар, балки „Эартҳ Фирст“ фаолларнинг ўзи томонидан ҳам қораланади. Улар 1990-йилда экология учун курашда дарахтларни михлаш усулидан расман воз кечишган[1].

Сўнгги пайтларда дарахтларни михлаш усули Россияда, айниқса йирик шаҳарларда оммалашмоқда[2].

Дарахтларни михлаш усули Владислав Блоненинг „Ёзги саргузашт“ ҳикоясида тилга олинган.

1988-йилдан бери дарахтларни михлаш усули Қўшма Штатларда жиноят ҳисобланади. Россияда эса бу жарима билан жазоланадиган маъмурий ҳуқуқбузарликдир[3][4].

Манбалар

  1. ↑ Официальное заявление о прекращении шипования (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-05-09 санасида архивланган)(ингл.)
  2. ↑ „Добро с гвоздями — в газете «Мой район»“ (деадлинк). 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-07 санасида архивланган)
  3. ↑ Треэ Спикинг Аррест(ингл.)
  4. ↑ статя 8.28 „Незаконная рубка, повреждениэ лесних насаждений или самоволноэ викапиваниэ в лесах деревев, кустарников, лиан“

Ҳаволалар