Darband
Дарбанд – Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси жануби-шарқидаги шаҳар. Каспий денгизи бўйидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 128 минг киши. Дарбанд – Доғистоннинг йирик саноат марказларидан бири. "Электросигнал", металл силлиқлаш станоклари заводлари, озиқ-овқат (жумладан вино тайёрлаш, мева консервалаш), жун йигириш ва гилам фабрикалари, театр, ўлкашунослик, тарих-меъморлик музейлари бор. Дарбанддан Грознийга нефт қувури ўтказилган.
Дарбанд |
|---|
Дарбанд 438 йилда тог ён бағридаги тепаликка қурилган Норинқалъа ҳарбий истеҳкоми сифатида вужудга келган. Кейинроқ қалъадан денгизгача параллел қурилган 2 ноёб тош девор оралиғида шаҳар кенгая борди. Хусрав И Ануширвон ВИ аср ўрталарида қурдирган бир неча дарвозали, минорали деворлар Кавказ тоғлари билан денгиз оралиғидаги камбар (3 км) йўлакни шимолий ва жанубидан тўсиб турган ва ўрта асрларда муҳим ҳарбийстратегик аҳамиятга эга бўлган.
Дарбандда уйлар тошдан қурилган. Кейинроқ бозор майдонида жоме масжиди барпо қилинган. Дарбанд номи ВИИ асрдан бошлаб учрайди. 627 йил қалъани хазарлар эгаллаган. Шаҳар ВИИ—ИХ асрларда Араб халифалигига кирган ва мусулмон оламининг энг чекка қалъаси ҳисобланиб, Каспий денгизи соҳилидаги йирик порт шаҳар сифатида маълум бўлган. Ташқарига зиғир газлама ва рўян чиқарилган. Х асрда султонлик пойтахти. ХИИИ асрда мўғуллар вайрон қилган. Бу даврда шаҳар мўғулча Қаҳлаға, туркча Темир Қапиғ деб аталган. Тўхтамишхон Дарбандда ўз номидан танга зарб қилдирган. Амир Темур Тўхтамишхонга қарши урушганда ва орқага қайтишда Дарбандда бўлган (1395–96). Шаҳар ХВ аср ўрталарида тушкунликка учраган. 1509-йилдан Эрон таркибида, 1578–1606-йилларда Туркия таркибида бўлган; Эрон шоҳи Аббос даврида денгизда тош минора қурилган. 1722-йилда Россия босиб олган, 1735-йилда яна Эронга ўтган. 1747-йилдан Дарбанд хонлигининг пойтахти. 1765-йилдан Куба хони Фатхалининг қароргоҳи. 1796-йил Дарбандни яна Россия эгаллаган, 1806-йил қайта босиб олган. Дарбанд эски ва янги (ХИХ—ХХ асрларда қурилган) даҳадан иборат. Меъморий ёдгорликларидан Жоме масжиди мажмуоти (8– ХИВ асрлар) ва Мадраса (ХВ—ХИХ асрлар), Минорали масжид (ХИВ—ХИХ асрлар), Қирқлар масжиди (ХВИИ аср), қад. карвонсаройлар, равоқ гумбазли ҳаммомлар (ХВИИ—ХВИИИ асрлар), хон мақбараси (ХВИИИ аср), Норинқалъа қолдиклари, деворнинг айрим қисмлари ва б. сақланган.[1]
Адабиёт
- Хан-Магомедов С. О., Дербент, М, 1958.
Манбалар
- ↑ Абдураҳимов, Абдуқаюм. "Дарбанд" ЎзМЕ. Д-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-02 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |