Дарбон (форс— дарвозабон, эшик соқчиси) — 1) ўрта асрларда Ўрта Осиёда эшик ёки дарвоза сокчиси, дарвозабон. Қўрғон, қалъа ёки шаҳар дарвозалари белгиланган вақтда Д.лар томонидан очилган ёки ёпилган. Д.лар дарвозадан кирувчи ёхуд чиқувчиларни назорат қилган. Дарвоза олдида кишилар, отаравалар тўпланиб қолишининг олдини олган. 2) Бухоро амирлигида сарой хизматчиси; Бухоро ҳаётини зимдан кузатиб, пойтахт хавфсизлигини таъминлаб турувчи ҳарбий қисм ва тегишли қуроляроғлар мутасаддиси (бошқарувчиси). Д. ихтиёрида зиндон ёки Аркда қамалган маҳбуслар ҳам бўлган; амирлик учун хавфли ҳисобланган жиноятчиларни сўроқ қилган. Д. тўпчибоши ёки "тўпчи бошийи Арки олий" ҳам деб аталиб, қушбеги билан иккаласи ҳар қандай вазиятда ҳам Аркни тарк этмасликлари лозим бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил