Дарбозий, дарбози — хона синчкори шифти тузилишининг фазовий ҳажмли бир тури. Бир неча устма-уст погонадан ташкил топган мураккаб ҳовузакли шифт. Бунда ёғоч ҳариларни турли шаклда териб, асоси тўртбурчак ва кўпбурчакли пирамида шаклида юкррига қараб торайиб борувчи гумбазсимон шифт ҳосил қилинади, тепасидан ёруғлик ва ҳаво учун тешик — туйнук крлдирилади. Д. усулидаги гумбазсимон шифтлар тоғлик жойлардаги биноларда кўпроқ учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил