Dard tillari
Дард тиллари - тиллар гуруҳи. Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг туташ ҳудудларида тарқалган. Дард тиллари ҳинд-эрон тиллари таркибига киради, ҳинд ва форс тилларига нисбатан оралиқ тиллар ҳисобланади. Учта кичик гуруҳга ажралади. Улар орасида кенг маълум бўлганлари — кашмири, шина, кўҳистон тиллар гуруҳи (шарқ, кичик гуруҳ); кховар, калаша, пошшойи, тирахи, гавар, вотипури ва бошқа (марказий кичик гуруҳ); ашкур, прасун, вайгали, кати, дамели (ғарбий кичик гуруҳ, кўпинча кофирий деб юритилади). Фонетикасида консонантлик устун. Нафас чиқариш билан талаффуз этиладиган (ғарбий кичик гуруҳдаги 4 тил бундан мустасно), димоғда талаффуз этиладиган ва баъзиларида юмшоқ талаффуз этиладиган ундош товушлар мавжуд. Ёзуви фақат кашмири алифбоси асосида.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |