Dargʻon
Дарғон (араб.— тўғон, дамба, тўсиқ ва б. нинг кўплиги) — ўрта аср шаҳар ҳаробаси. Ҳазораспдан 130 км жануби-шарқда, Амударё бўйидан 3–4 км масофада жойлашган. Дарғон мўғуллар истилосига қадар йирик шаҳар (50 га) бўлган. Мақдисийнинг ёзишича, Дарғон пойтахт — Журжониядан сўнг Хоразмнинг энг йирик шаҳри ҳисобланиб, катта жоме масжиди бўлган. Жанубий Туркманистон археология-комплекс экспедицияси томонидан ўрганилган (1954). Ҳудудида Дарғон ота мақбараси (ХИВ аср) бор. Амударё кечувларининг энг асосийларидан бири Дарғон ёнида бўлган. Дарғондан ҳозир Дарғон қалъа, Оққалъа ёҳуд Кўҳна қалъа номлари билан машҳур қалъа ҳаробаси сақланиб қолган. Унинг майдони тахминан 6 га, атрофи қалин (2,60 м), баландлиги 8 м пахса девор билан ўралган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Дарғон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |