Даржа „Даша“ Видманова (2003-йил 9-январда туғилган) — чехиялик профессионал теннисчи. 2026-йил 2-февралда WТА рейтингида яккалик баҳслари бўйича 137-ўринни қайд этган.

Даржа Видманова
Мамлакат Chexiya bayrogʻi Чехия
Туғилиши 2003-йил 9-январ (2003-01-09) (23 ёш)
Москва, Россия
Ишлатадиган қўли Ўнг қўл
Коллеж Георгиа университети
Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори $167 519
Яккалик баҳслар
Жами титуллари 7 та ИТФ
Энг юқори позицияси 137-ўрин (2-феврал 2026)
Жорий позицияси 137-ўрин (2-феврал 2026)
„Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен С3 (2026)
УС Опен С2 (2025)
Жуфтлик баҳслари
Жами титуллари 4 та ИТФ
Энг юқори позицияси 285-ўрин (20-октябр 2025)
Жорий позицияси 564-ўрин (28-июл 2025)
Сўнгги марта янгиланди: 2-феврал 2026.

Коллеждаги фаолияти

Видманова „Георгиа Буллдогс“ жамоаси сафида ўйнаб, НCААнинг 2024-йилги жуфтлик турнири ҳамда 2025-йилги яккалик баҳслари мусобақасида ғолиб бўлган[манба керак]. Спортчи 2025-йилда теннисчилар орасида Ҳонда Спорц мукофоти ғолиби бўлган. У, шунингдек, СЕCнинг йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилган[манба керак].

Шахсий ҳаёти

Даржа Видманова 2003-йил 9-январда Россиянинг Москва шаҳрида туғилган. У 5 ёшида оиласи билан Чехияга кўчиб ўтган ва кейинчалик Чехия фуқаролигини олган[1].

Спорт фаолияти

2020–2021

Ўсмир теннисчи сифатида Видманова 2021-йил 4-январда қўшма рейтингда 21-ўринга кўтарилган. Бу унинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Видманова WТА Тур асосий тўр баҳслари доирасида илк бор 2020-йилги Прага Очиқ чемпионати жуфтлик баҳсларида иштирок этиш учун йўлланма олган. Спортчи мусобақада Линда Фруҳвиртовá билан шерик бўлган[2].

Ўсмирлар ўртасида Катта дубулға

Яккалик:

Жуфтлик:

  • Австралия очиқ чемпионати: 2-босқич (2020)
  • Франсия очиқ чемпионати: 1-босқич (2021)
  • Wимбледон: чорак финал (2021)
  • АҚШ очиқ чемпионати: –

Манбалар

Ҳаволалар