Dark horse
Дарк ҳорсе (ёки қора от) – бу маълум бир вазиятда, айниқса, бир нечта рақиблар иштирок этган мусобақада[1] кўзга ташланадиган, илгари машҳур бўлмаган шахс ёки нарса. Унинг ҳатто ҳужжатларда муваффақият қозониши даргумон, аммо ҳали ҳам ғолибликка эришиши мумкин ва одатда улар якунда муваффақиятга эришадилар[2].
Келиб чиқиши
Бу атама қимор шинавандаларига аниқ бўлмаган ва шунинг учун пул тикиш коэффициэнтини белгилаш қийин бўлган пойга отининг от пойгасида қатнашиши ортидан келиб чиққан.
Консепсия ҳақидаги биринчи эслатма Бенжамин Дисраэлининг „Ёш герцог“ (1831) романида учрайди. Дисраэлининг бош қаҳрамони Саинт Жамес герсоги от пойгасида кутилмаган натижа билан ғолиб бўлади ва қуйидаги сўзларни айтади: „Ҳеч қачон хаёлига ҳам келмаган, бепарво Саинт Жамеснинг рўйхатда эътиборга ҳам олинган қора оти, трибуна олдидан югуриб ўтди ва ғалаба қозонди“[3].
Сиёсат
Консепсия сиёсий контекстларда Эрон[4], Филиппин[5], Россия[6], Миср, Финландия[7], Канада[8], Буюк Британия[9] ва Қўшма Штатларда қўлланади.
Сиёсий нуқтаи назардан, консепсия Қўшма Штатларга ўн тўққизинчи асрда биринчи марта Демократик партиянинг 1844-йилги президентликка номзодлиги қўйилиб, кўпгина таниқли давлат арбоблари устидан ғалаба қозонган, деярли машҳур бўлмаган Теннесси штати сиёсатчиси Жамес К. Полкка нисбатан қўлланилгач пайдо бўлган. Полк ўз партиясининг миллий номзодлар қурултойида тўққизинчи овоз бериш вақтида номзодликни қўлга киритди ва мамлакатнинг ўн биринчи президенти бўлди.
Америка Қўшма Штатлар президентлигига эришган муваффақиятли қора от номзодлари қуйидагилардир:
- Франклин Пиэрcе – Демократлар партиясидан номзод сифатида танланган ва кейинчалик 1852-йилда ўн тўртинчи президент этиб сайланган.
- Авраам Линколн – Республикачилар партиясидан номзод сифатида танланган ва 1860-йилда ўн олтинчи президент этиб сайланган.
- Рутҳерфорд Б. Ҳаес – 1876-йилда ўн тўққизинчи президент этиб сайланган.
- Жамес Гарфиэлд – 1880-йилда йигирманчи президент этиб сайланган.
- Wаррен Г. Ҳардинг – Огаё штатидан чиққан сенатор, 1920-йилда кутилмаган номзодликдан сўнг йигирма тўққизинчи президент этиб сайланган.
- Гарри С. Трумен – Миссури штатилик вице-президент, собиқ сенатор ва ўттиз учинчи президент. 1945-йилда президент Франклин Роосевелтдан кейин ўринбосар бўлганида Америка халқига деярли номаълум бўлган шахс эди. Трумен республикачилар партиясидан номзод ва Ню-Ёрк губернатори Томас Э. Дюига қарши ғалаба қозониш имкониятига эга бўлмаган оқсоқ президент ҳисобланган, аммо 1948-йилда Америка Қўшма Штатларидаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, дунёни ҳайратда қолдирди – бу Америка тарихидаги энг ноодатий ҳолатдан бири ҳисобланади.
- Жиммй Cартер – Жоржиянинг собиқ губернатори 1976-йилда ўттиз тўққизинчи президент этиб сайланган; ўша йилнинг бошида, Картер ўзининг Жоржия штатидан ташқарида танилмаган эди, лекин ўзидан кўпроқ машҳурликка эга бўлган рақибларига қараганда кўпроқ овозни қўлга киритди. 1976-йилги Демократик Миллий қурултойда Картер нутқини „Менинг исмим Жиммй Cартер ва мен президентликка даъвогарлик қиламан“ деб бошлаганида ўзининг унча таниқли эмаслиги хусусида ҳазил қилган.
- 2004-йилда Жоҳн Керрй номидан Демократик Конвенцияда қатнашган Иллинойс штатидан келган кичик сенатор Барак Обама 2008-йилда Демократик партия президентлиги учун мажлисларда қатнашган вақтида Америка халқи орасида кенг танилмаганди. Номзодлар орасидан Ҳилларй Cлинтон кўпчилик машҳур сиёсатчилардан бири сифатида ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори эди. Лекин Барак Обама президент этиб сайланади ва мамлакатнинг биринчи афро-америкалик президенти бўлди.
- Кўчмас мулк инвестори ва реалити-телевизион шахс Доналд Трумп 2,8 миллиондан ортиқ халқ овозини йўқотганлига қарамай, умумий сайловда собиқ Давлат котиби Ҳилларй Cлинтонни мағлуб этиш аввалида, Республикачилар партиясидан бўлган 15 та рақибидан кўпроқ овоз тўплади. Трумп президентликка қадар ҳеч қачон сиёсий лавозимда ишламаган, лекин 1999-йилдан бери президентликка номзодини қўйган ва ниҳоят 2017-йилда Америка Қўшма штатларининг 45-президенти бўлишликка муваффақ бўлди.
Америка тарихидаги иккита энг машҳур муваффақиятга эриша олмаган, президентликка номзодлардан бири бўлган қора от – Небраска штатидан келган уч муддатли конгрессмен демократ Wиллиам Женнингс Бряндир. У 1896-йилги Демократик Миллий Конвенсияда ўзининг машҳур „Олтин хоч“ номли нутқи билан кучли таассурот қолдирган бўлса-да, президентлик лавозимига етиша олмайди. (Брян яна икки марта Демократик президентликка номзодликни қўлга киритади ва Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимида ишлайди). Ана шундай номзодларнинг иккинчиси республикачи бизнесмен Wенделл Wиллкиэ бўлиб, 1940-йилги Республикачилар миллий қурултойининг олтинчи овоз бериш жараёнидаги номзодлигидан аввал ҳеч қачон давлат лавозимида ишламаган ва фақат партияга қўшилган бўлса ҳам, 1939-йилда номзодлар сафида бўлишга эришган.
Мусиқа, телевизион кўрсатувлар ва кинода фойдаланилиши
Бундан ташқари, Осcар мукофоти каби мукофотларга ажаблантирадиган ёки ютиш эҳтимол бўлмаган ҳолда ғолибликка эришганлар ҳам қора отлар деб аталади.
Гитарачи ва бир неча қўшиқлар муаллифи Георге Ҳаррисон Тҳе Беатлес гуруҳининг „қора от“и лақабини олган, чунки унинг қўшиқ муаллифи ва вокалчиси сифатида кўриниши кейинчалик Тҳе Беатлес фаолиятида, айниқса Аббей Роад албоми премерасидан сўнг кутилганидан ҳам ортиқроқ даражага ошди. Ҳаррисон ўзининг яккахон консерт дастурини Дарк Ҳорсе Реcордс деб номлади, кейинчалик шу номли албом ва „Дарк Ҳорсе“ деб аталган қўшиқни кенг омма эътиборига ҳавола қилди.
Сwитчфоотнинг „ Дарк Ҳорсес“ қўшиғи Америка бўйлаб уйсиз ва кўча болаларига („Дарк Ҳорсес“) ёрдам берувчи СтандУп фор Кидс ташкилотидан илҳомланган тарзда ятратилган.
2013-йилда Катй Перрйнинг „Дарк Ҳорсе“ номли қўшиғи Присм тўртинчи студиявий албоми ичига киритилган. Бу албомда чиқарилган учинчи яккахон ижро эди ва тўрт ҳафта давомида Биллбоард Ҳот 100 рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.
Спортда фойдаланилиши
Бу атама спортда кутилмаган вақтда мусобақада кутганидан кўра юқорироқ натижага эришган жамоалар ва спортчиларни тасвирлаш учун ишлатилган. Бунга мисол қилиб, 2012-йилги Станлей кубоги плей-офф босқичида Лос-Анжелес Кингс (плей-оффда 8-ўринни эгаллаган бўлишига қарамай, якунда 1-ўринни қўлга киритган, бундай муваффақиятга эришган биринчи ва ягона жамоа) ва 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида Хорватия (ФИФА Жаҳон рейтингида 20-ўринда бўлишига қарамай чемпионат сўнггида 2-ўринга қадар кўтарила олган) жамоаларини айтиш мумкин[10][11].
Манбалар
- ↑ „А дарк ҳорсе“. Тҳе Пҳрасе Финдер.
- ↑ „Дарк ҳорсе“. Мерриам Wебстер.
- ↑ „Оригинс оф Сайингс - А Дарк Ҳорсе“. Тривиа Либрарй. 2006-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
- ↑ „Wҳо Wилл Бе Иран'с Нехт Пресидент?“. Радио Фреэ Либертй (2013-йил 6-январ). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-апрел.
- ↑ „Инвест ин Пҳилиппинес, тҳе 'Дарк Ҳорсе' оф Асиа“. CНБC (2011-йил 17-ноябр). 2013-йил 23-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Тикҳомиров, Владимир. „Путин намес а течноcрат Cабинет“. Эқуитй (2012-йил 22-май). Қаралди: 2013-йил 28-март.
- ↑ Жуссила, Осмо. Фром Гранд Дучй то а Модерн Стате: А Политиcал Ҳисторй оф Финланд Синcе 1809. C. Ҳурст & Cо (Публишерс) Лтд., 1999.
- ↑ „Абоут“. Тҳе Дарк Ҳорсе Репорт. 2018-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-феврал.
- ↑ Гаужа, Аника. Партй Реформ: Тҳе Cаусес, Чалленгес, анд Cонсеқуэнcес оф Организатионал Чанге. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 184-бет. ИСБН 978-0-19-871716-4.
- ↑ Стафф, С. И., Cроатиа ҳас а реал шот ат wиннинг тҳе Wорлд Cуп (инглизча), қаралди: 2021-07-04
- ↑ Ҳолига. „Ис Cроатиа Эмергинг ас а Wорлд Cуп Дарк Ҳорсе?“ (эн). Блеачер Репорт. Қаралди: 2021-йил 4-июл.