Дарлингтония (Дарлингтониа cалифорниcа) — саррацениядошлар оиласига мансуб кўп йиллик ҳашаротхўр ўт. Калифорниянинг Серра-Невада ботқокликларида ўсади. Барглари найси-мон кўзачага ўхшайди, учи олабула, қайрилган, балиқ думига ўхшаб кетадиган рангдор ортиғи бор. Баргининг ички сирти пастга қараган туклар билан қопланган, уларнинг орасида ширадонлар бор. Ширага келган ҳашарот барг ичига тушса, ташқарига чиқа олмай, нобуд бўлади, чиритувчи бактериялар таъсирида парчаланади; парчаланишдан ҳосил бўлган маҳсулотларни барг сўриб олади.

Дарлингтония
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил