Darslik
Мусиқа:
— муайян фанга доир билим асосларини маълум тартибда баён этадиган ва юқори маънавий-ғоявий, илмий услубий савияда ёзилган китоб, ўқув адабиётининг асосий ва етакчи тури. Дарсликлар 2 асосий гуруҳга бўлинади: ўқувчилар учун дарсликлар ва талабалар учун дарсликлар. Ўзбекистонда ўқувчилар учун мўлжалланган дарсликлардан умумий ўрта таълим мактаби, ихтисослаштирилган мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, махсус таълим мактаблари ва махсус интернат мактабларнинг ўқувчилари; талабалар учун нашр этилган дарсликлардан олий ўқув юртлари талабалари мустақил ҳамда ўқитувчилар раҳбарлигида фойдаланадилар.
Дарсликлар муайян фанга оид асосий факт, илмий тушунча, қонун ва назариялар мазмунини тегишли ўқув юртининг дастури ҳажмида таълим вазифалари ҳамда ўқувчи (талаба)ларга мос тарзда очиб беради. Дарсликлар таълим, тарбия вазифаларининг имкони бор даражада ҳал этилишига, яъни билимнинг мунтазам, мустаҳкам ва онгли ўзлаштирилишига, ўқувчи (талаба)ларда фаннинг муайян соҳасига қизиқиш уйғотишга, уларда илмий тафаккурнинг таркиб то-пишига ёрдам беради. Дарсликнинг тили равон ва тушунарли бўлиши, ўқувчилар нутқининг ўсишига ёрдам бериши лозим.
Тарихи
Дарсликлар тарихи қадим замонлардан бошланади. Шарқда, хусусан Фрот ва Дажла дарёлари оралиғида яшаган қад. шумерлар даврида сопол тахтачаларга битилган матнлар милоддан аввалги 2-минг йилликка оид бўлиб, улар „қўлланма“ ва „дарёликлар“ вазифасини ўтаган. Кейинчалик бошқа шарқ халқларида, улардан кейин эса қадимги дунёда папирус ёки пергаментга битилган қўлёзма ўқув китоблари вужудга кела бошлаган ва улар маълум бир соҳага, касбга ўргатиш учун асосий манба вазифасини ўтаган. Китоб нашр этиш иши юзага келгач, дарсликлар ҳаммабоп бўла бошлади. Педагогика ва психология фанларининг тараққиёти билан дарсликларнинг мазмуни ва методик тузилиши тобора мукаммаллашиб борди.
Ўрта Осиёни Россия босиб олгунга қадар бу ерда мавжуд бўлган мактаб ва мадрасалардаги таълимтарбиянинг асосий мазмуни ислом таълимотини ўргатишдан иборат бўлган ва уларда араб, форс, эски турк тилларида ёзилган диний китоблар дарслик вазифасини ўтаган. Бу дарсликлар Қуръон оят ва сураларидан, бошқа диний китобларнинг турли қисм ва парчаларидан иборат бўлган. Мактабхоналарда „Ҳафтияк“, „Чор китоб“ ва б. китоблар ўқитилган. Мадрасаларда ҳам мусулмон диний қоидалари тўплами — „Аввали илм“ (форс тилида савол-жавоб тарзида тузилган), араб тили грамматикасига оид „Бидон“, „Қофия“ каби қўлланмалардан фойдаланилган. Баъзи мадрасаларда талабалар қад. китобларни мустақил ўқиб ўрганиши натижасида география, астрономия, тиббиёт ва б. фанларга оид айрим маълумотлардан хабардор бўла борганлар, мумтоз шоирларнинг асарлари билан танишганлар.
Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингандан кейин рус методистлари таъсирида маҳаллий тилларда мактаб дарсликлари яратила бошланди. ХИХ асрнинг 70-й.ларидан Тошкентда рус ва рус-тузем мактаблари учун айрим дарсликлар нашр этилди. 1875-йил А. А. Терентевнинг „Русская азбука для школ Средней Азии“ („Ўрта Осиё мактаблари учун рус алиф-боси“), 1885-йил В. П. Наливкиннинг „Азбука для русско-мусулманских школ оседлого населения Туркестанского края“ („Туркистон ўлкасидаги ўтроқ аҳолига мўлжалланган рус-мусулмон мактаблари учун алифбо“) Д. лари пай-до бўлди. 1887-йил В. П. Наливкиннинг „Терма китоб“ номи билан ўзбекча-тожикча хрестоматияси, 1896-йил унинг „Туркистон вилоятининг Тошканд шаҳридаги семинария деган мадрасада ўқийдурган терма китоб“ асари нашр қилинди. 1898-йилдан С. М. Граменицкийнинг 3 қисмдан иборат „Книга для чтения“ („Ўқиш китоби“) китоби қўлланила бошланди.
ХХ асрнинг бошларида янги усул мактабларининг айрим муаллимлари ҳам ўз иш тажрибаларини умумлаштириб, ўқув китоблари туза бошлашди. Масалан, 1902-йил Тошкентда Саидрасул Саидазизовнинг „Устоди аввал“ алифбеси, 1903-йил Алиасқар Калининнинг „Муаллими соний“ хрестомияси, Рустамбек Юсуфбек ўғлининг „Таълими аввал“ ва „Таълими соний“, Абдулла Авлонийнинг „Биринчи муаллим“, Ҳамза ва б.нинг ўқув қўлланмалари босилиб чиқди. Лекин физика, геом. сингари кўпгина фанлардан ўзбек тилида дарсликлар йўқ эди. Октябр тўнтаришидан кейин барча фанлар юзасидан дарсликлар тузиш ишига жадал киришилди. Мас, Шокиржон Раҳимийнинг 1919-йилда чиқарилган „Совға“ алифбеси, М. Қодиров ва бошқаларнинг 1920-йилда катта ёшли кишилар учун чиқарилган „Катталарга ўқиш“ алифбеси, И. Ҳусанхўжаев ва Ф. Эрғозиевнинг мактаб ёшидан ўтган ўсмирлар учун чиқарилган „Ўсмир“ алифбеси, озарбайжон тилидан ўзбекчага таржима қилинган „Ҳандаса“, „Физика“ китоблари, В. Флеровнинг 1918-йилда „Ясное утро“ („Мусаффо тонг“) номи билан чиқарилган икки ўқиш китоби, Е. Д. Поливанов ва Л. И. Палминнинг „Мак“ („Лолақизғалдоқ“) номли ўқиш китоби, К. А. Воскресенская, Н. П. Архангелский, О. Ф. Тополскаяларнинг Ўрта Осиёдаги русча бўлмаган мактаблар учун „Мак“ номи билан чиқарилган биринчи русча алифбеси, шунингдек, мазкур муаллифларнинг Ўрта Осиёдаги 1-босқич мактаблар учун чиқарилган „Маленкий туркестанец“ („Ёш туркистонлик“) ўқиш китоби Октябр тўнтаришидан кейинги дастлабки даврларда чиқарилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари жумласидандир. О. Шарафиддинов ёзган „Алифбе“ 1938-йилдан 1970-йил гача 1синф ўқувчиларининг асосий ўқув қўлланмаси бўлиб келди. 1970-1971 ўқув йилидан мазкур муаллифнинг Қ. Абдуллаева билан ёзган янги „Алифбе“ китоби қўлланила бошлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, таълим муассасаларида қўлланилаётган дарсликларни қайта ишлаш борасида катта ишлар олиб борилди. 1997-йилда кабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг „Таълим тўғрисида“ги қонуни, „Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил январда қабул қилинган „Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида“ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Етук мутахассислар томонидан бир қатор дарсликлар мазмунан кайта ишланди. Жумладан, тарих, адабиёт, география, математикадан янги мазмундаги дарсликлар жорий этилди. Шу давргача умумий ўрта таълим тизимининг ўқув режасида бўлмаган ўқув фанлари (табииёт, одобнома)дан оригинал дарсликлар яратилди. Таълим амалиётига „Алифбо“, „Табиацҳунослик“дан муқобил дарсликлар татбиқ этилди.
Ўзбекистонда дарсликлар нашр этиш иши кенг йўлга қўйилган. Дарслик тайёрлашга ихтисослашган „Ўқитувчи“, „Ўзбекистон“, „Меҳнат“, Ибн Сино номидаги нашриётлар, „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси ва бошқа нашриётлар дарсликлар нашр этади. 2000-йил Ўзбекистонда 375 номда 14 млн. 406,6 минг нусхада дарслик нашр этилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |