Дарвеш али (ХВ аср) — шоир, хаттот, табиб. Форс тилида ижод қилган. Муаммо, қасида ва рубоийлар ёзган. Шеърлар девони ҳали топилмаган. Навоий "Мажолис ун-нафоис"да Д.А. ҳақида "...табобатқа машғулдур ва бу фаннинг ҳозиқ ва моҳирлари анинг табъин таъриф қиладурлар. Муолижасин ҳам кўрганлар укодурлар. Табъи ҳам яхшидур. Аммо муаммоға кўпрак машғулдир", дейди. Д. А. Жомий "Баҳористон"и, Навоий "Чор девон"ининг 1-ва 2-китобларини, Муҳаммад Тоҳир Ғаззолиининг "Маърифат ул-мазоҳиб" рисоласини настаълиқ хатида кўчирган. Бу дастхатлар Ўзбекистон Фанлар академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. № 2227, 4007, 7701, 3376).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил