Дарвеш Машҳадий И (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Унинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг ёмон феъл ва аччиқ тилли киши эканлигини айтиб, баъзи азиз зотларни ҳажв қилганлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”нинг таржимони Фахрий Ҳиротий бу шоирнинг ёмон тиллиги, жоҳиллиги Навоий айтганидан юз чандон коъпдир, лекин одамлар унинг Аллоҳдан оъзининг ит феъли ва нафсидан форигъ қилишни илтижо қилиб ёзган дарвешона бир байти учун афв этадилар, деб ёзади ва форсийда ёзилган оъша байтини келтиради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". 
  2. ↑ "Мажолис ун-нафоис".