Дарвеш муҳаммад (ХВ аср) — миниатюрачи рассом. Мусаввир Шоҳ Музаффар ва Камолиддин Беҳзодннинг шогирди. Ҳиротда, кейинчалик Ҳиндистонда яшаб ижод қилган. У кўчириб безаган Саъдийнинг "Гулистон" асари қўлёзмаси Эрон давлат кутубхонасида сақланади. Шогирди Мирзо Муҳаммад Ҳайдар "Тарихи Рашидий" асарида устозининг асарлари (мас, Найзасининг учида шерни кўтариб турган суворий) ҳақида тўхталиб ўтган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил