Дарвешали (ХВ аср ўртаси — ХВИ асрбоши) — Балх ҳокими (1482—90). Алишер Навоийнинг укаси. Навоий вазирлик вақтида (1472) унинг китобдори бўлган. 1482 йил амирлик унвони берилади ва у Султон Хусайн Бойқаронинг вояга етмаган ўғли Иброҳим Ҳусайн номидан Балхни идора қила бошлаган. Д. Мажидиддин ва унинг тарафдорлари томонидан Алишерга қарши қилинаётган бўҳтон ва адолацизликлардан норози бўлиб, 1490 йил Ҳисор ҳокими Султон Маҳмуд қутқуси билан Султон Ҳусайн Бойқарога қарши бош кўтарган. Султон Ҳусайн Бойқаро Навоийга "агар Дарвешали ярашса, уни ўзимга энг яқин киши қиламан, ҳеч қандай жазога мустаҳиқ қилмайман", деган бўлсада, Д. тавба қилиб келганда, уни султон фармонини қалбакилаштиришда айблаб, зиндонга солдирган. 1494 йил Д. Маккага ҳажга боришга рухсат олади. Қайтиб келгач, 1498 йил Султон Ҳусайн Бойқаро, ўғли Марв ҳукмдори Абул Муҳсин Мирзо ҳузурига Д.ни элчи қилиб жўнатади. Навоий вафотидан (1501) сўнг Д. Бобур хизматига ўтади. 1511 йилда Бобур Самарқандни олганда Д. у билан бирга бўлган. Унинг шундан кейинги тақдири номаълум.

Дарвешали

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил