Дарвешона маросими — Ўзбек тилининг изоҳли луг'атида келтирилишича, баҳор фаслида қишлоқларда ва шаҳар маҳаллаларида айни ҳудудлар аҳолисидан тўпланган пул ёки озиқ-овқат ҳисобига ўтказиладиган хайрия маросими. Дарвешона —Наврўз кунларида нишонланадиган халқ сайли. Минг йиллардан бери халқ орасида мазкур ном билан аталадиган бу тантана Наврўз сайиллари билан узвий боғлиқдир[1].

Маросим тарихи

Эҳсоннинг ўзига хос бир тури бўлмиш, бу удумнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. У Ислом динининг минтақага киришидан олдин шаклланган ва дарвешларга ўхшашни англатади. Қадимда бу маросимодатда, эрта ко'клам кунларида, Навро'з арафасида ўтказилган. Қишлоқ аҳли қишлоқ четидаги дарё ёки йўл ёқасида тўпланиб, жонлиқ сўйишган, шу ерда бирор таом пиширишган. Бу таомни йўлда кетаётган дарвеш-қаландарлар, сайёҳ-йўловчилар, гадой-тиланчилар ейиши лозим бўлган. Маросим шу сабабдан дарвешона деб аталган бўлса ажаб эмас.

  • Манбаларда келтирилишича, дарвешонага тайёрланган таом қишлоқ аҳли кўнглидан чиқариб берган пул ёки маҳсулот асосида пиширилган ва ўша ернинг ўзида ейилган. Уйга олиб кетилмаган. Чунки бу эҳсон таоми ҳисобланган.
  • Ўтмишда юртимизнинг айрим ҳудудларида бу маросим йил оғир келиб, о'лим, касаллик кўпайганда, табиий офатлар тез-тез содир бўлаверганида, ўтказилган бўлса, бошқа ҳудудларда яхши ният билан — бало-офатлар йўқ бўлиши, бошланаётган йил серҳосил келиши учун чорвага омонлик экин-тикинга барака тилаб ҳар йили ўтказилган.
  • Исломдан кейинги даврда бу маросим хайр-у эҳсон кўринишини олган ва таом аввалида хатми Қур'ондан сўнг, фотиҳага қўл очиб, элга ризқ-у барака сўраб дуо қилинган. Едирилган-ичирилган таом ҳаққи-ҳурмати яратгандан омонлик-яшилик сўралган, савоб умид қилинган. Ҳозирда ҳам қишлоқларда Дарвешона ўтказиш расми бор[2].

Маросим ўтказилиш жараёни

Маросимда қишлоқнинг ёш-у, қариси баравар иштирок этиши шарт бўлиб, туркийларнинг қадим эътиқоди бўйича, ҳосил маъбудлари шарафига қурбонлик келтирилган. Маълумки, аждодларимиз ишончига кўра, сув, олов, тупроқ ва ҳаво муқаддас саналган. Муқаддас оловда тайёрланган таомлар ейилгач, ортиб-ошиб қолгани сувга оқизилган. Бунинг замирида ҳам яхши ният—келаётган балони сув оқизиб кетишига ишонч ётади. Асрлар оша бу одат бироз ўзгариб, даврга мослашиб борган[3].

Маросим учун мошова, гўжа, ёрма, ҳалим каби тўқтутар таомлар тайёрланган. Тонг ёришар-ёришмас катта йўл ёки дарё ёқасида дошқозон қурилиб овқат қайнатилган. Керакли идиш-товоқ ва анжомларни эл йиғиб келган, ёш-яланг хизматга шай турган. Ўтган кетганнинг йўлига илҳақ турилган ва кўринган кимса алоҳида иззат-икром билан чорланиб, бир коса таом сузиб манзират қилинган. Бу маросимнинг ҳозирги кўриниши қадимгиларидан фарқ қилиши табиий. Илгари дарвешона таомини фақат дарвеш-қаландарлар-у, гадоларга тарқатишган бўлса, ҳозир қишлоқ аҳли ўзи тотади. Қари-қартанглар, бетоблар, камхарж хонадонлар йўқланади. Сўнг жамоа Яратгандан яхши об-ҳаво, экинлар учун етарли оқин сув, мўл ҳосил сўраб тиловат қилади ва йиғин сўнгида эл маслаҳати ҳам бўлади.Дарвешонада қишлоқ мол-мулкини боқадиган чо'пон, то'й-маросимларда хизмат қиладиган арбоб-у, ходимлар, эл ошпази ва Мироб сайланади.Дарвешона дўстлик, тотувлик, меҳр-оқибат, меҳнатга муҳаббат ҳисларини тараннум этади[4].

Ҳаволалар

Дарвешона ош қилинадиган қишлоқ — Лангар ота (Кун.уз 22.02.2023)

Манбалар

  1. ↑ Э.Бегматов,А.Мадвалиев,Н.Маҳкамов,Т.Мирзаев(раҳбар)Н.То'хлиев,Э.Умаров,Д.Худойберганова,А.Хожиев. О'збек тилининг изоҳли луг'ати. О'збекистон Миллий Энсиклопедияси давлат илмий нашриёти — 560-бет. 
  2. ↑ „“Дарвешона” ҳақида биласизми?“. ҳттпс://замин.уз/. Қаралди: 6-апрел 2023-йил.
  3. ↑ Абдуллаева, Хуршида „Дарвешона -хайр-у эҳсон маросими“. ҳттп://қашқадарёгз.уз/ (18-март .2017-йил). Қаралди: 6-апрел 2023-йил.
  4. ↑ Муҳиддин Зариф. „Баҳорий удумлар: дарвешона“. ҳттпс://www.америкаовози.cом/ (20-март 2018-йил). Қаралди: 6-апрел 2023-йил.