Дархон, Тархон (қадимги турк тилида кейин мўғул тилида қўлланган — темирчи, косиб, озод киши) — Турк хоқонлиги, кейинчалик эса Чингизхон ва унинг ворислари томонидан ҳукмрон синф вакилларига, оддий халқ орасидан чиқиб, ҳокимларга алоҳида хизмат кўрсатган кишиларга берилган унвон.

Дархонлик имтиёзига эга бўлган киши ҳар қандай солиқ ва мажбуриятлардан озод қилинган, улуғ хон ҳузурида бўлиш ҳуқуқидан ҳам фойдаланган. Ундан ташқари, Дархонлар жиноят қилиб қўйганда ҳам, бундай жиноят 9-марта содир бўлгунча жавобгарликка тортилмаган. Дархонлик мўгуллар, темурийлар ва шайбонийлар даврида Мовароуннаҳр ва Яқин Шарқда кенг тарқалган эди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил