Darya Domracheva
Даря Уладзимирауна Домрачева (беларусча: Дар’я Уладзіміраўна Домрачэва; 1986-йил 3-августда туғилган) — истеъфодаги беларуслик биатлончи ва мураббий, 2006-йилдан 2018-йилгача биатлон бўйича Жаҳон кубогида қатнашган[1]. У 4×6 км эстафета бўйича олтин медални ва 2018-йилги Қишки Олимпия ўйинларида оммавий старт мусобақасида кумуш медал, 2014-йилги Қишки Олимпия ўйинларида таъқиб қилиш, яккалик ва оммавий старт мусобақаларида учта олтин медал ва 2010-йилги Қишки Олимпия ўйинларида шахсий мусобақада бронза медалини қўлга киритган. Спортчи 2014—2015-йилги мавсумда биатлон бўйича Жаҳон кубоги ғолиби бўлган.
| Даря Домрачева | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд пайтидаги исми | Даря Уладзимирауна Домрачева |
| Фуқаролиги | Андоза:Cоунтрй дата Беларусия |
| Таваллуд санаси |
3 Аугуст 1986 (ёши 40) Минск, Беларусия |
Фаолияти
Домрачева спорт фаолияни 1992-йилда чанғи спорти билан бошлаган, кейинчаик 1999-йилда биатлонга ўтган. У дастлаб Россияни ўсмирлар даражасида ҳимоя қилган, аммо 2004-йилда Беларусга ўтиш таклифини олган[2]. У 2006-йилда биатлон бўйича Беларус миллий терма жамоасига қўшилган. Домрачева 2005-йилда Контиолаҳтида (Финландия) бўлиб ўтган ИБУ ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида спринт ва таъқиб қилишда ғолиб бўлган. Охирги баҳс бўлган яккалик пойгада 40-ўринни эгаллаган.
Домрачева 2006-йилда Мен штатининг Преск -Айле шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида таъқиб қилишда 3-ўринни ва шахсий мусобақаларда 4-ўринни эгаллади. 2007-йилда у Италиянинг Мартелл шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида спринт ва таъқиб бўйича иккита кумуш медални қўлга киритди.
Унинг муваффақияти 2008—2009-йилги мавсумда амалга ошган, Спортчи иккита учинчи ўрин ва битта иккинчи ўринни қўлга киритган.
Домрачева 2010-йилда Беларусда йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилаган ва ўша йили хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига сазовор бўлган[2].
2015-йил август ойида Домрачева июл ойида ташхис қўйилган мононуклёз туфайли ЖЧ-2015—2016-йилги мавсумини ўтказиб юборишга қарор қилган[3].
2019-йил сентябр ойида у турмуш ўртоғи Оле Эйнар Бёрндален билан бирга Хитой жамоасига биатлон бўйича мураббий этиб тайинланган ва жамоани 2022-йилда Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинларига тайёрлаган[4].
Жаҳон чемпионати
Домрачева 2011—2012 йилларда таъқиб қилиш бўйича Жаҳон кубогида ғолиб бўлган ва 2011—2012-йилларда Оммавий-Старт Жаҳон кубогида ғолиб чиққан. 2011—2012-йилги Жаҳон чемпионатида у Магдалена Нойнердан 1216 очко ортда қолдириб, 1188 очко билан мавсумни иккинчи ўринда якунлаган.
Рекорд
Олимпия ўйинлари
6 та медал (4 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза)
| Мусобақа | Яккалик | Спринт | Таъқиб қилиш | Оммавий старт | Эстафета | Аралаш эстафета |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Бронза | 8 | 15 | 6 | 7 | — | |
| Олтин | 9 | Олтин | Олтин | 5 | — | |
| 27 | 9 | 37 | Кумуш | Олтин | 5 |
Жаҳон чемпионатлари
7 та медал (2 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза)
| Мусобақа | Яккалик | Спринт | Таъқиб қилиш | Оммавий старт | Эстафета | Аралаш эстафета |
|---|---|---|---|---|---|---|
| - | 13 | 22 | ДНФ | 5 | 13 | |
| - | 46 | 25 | - | 5 | Кумуш | |
| 11 | 53 | 5 | 6 | 4 | 9 | |
| Олимпия мавсумида ўтказилмаган | 9 | |||||
| 19 | 26 | 35 | Кумуш | Бронза | 10 | |
| 25 | Кумуш | Олтин | 5 | 4 | 6 | |
| 33 | 43 | 25 | Олтин | 7 | 11 | |
| 16 | 25 | 7 | 4 | 7 | 4 | |
| - | - | - | - | - | - | |
| 13 | 27 | Кумуш | 19 | 9 | - | |
Шахсий ҳаёти

Домрачева Минскда туғилган. У тўрт ёшга тўлганда, меъмор бўлган ота-онаси Сибирдаги Няган кичик шаҳарчасига кўчиб ўтган. Домрачева олти ёшида чанғи учишни бошлаган. Чанғи пойгаларида у қизлар ўртасида рақобатчи бўлмагани учун ўғил болалар билан куч синашган. 1999-йилда Няган шаҳрида биатлон мактаби очилган, унда Домрачева таҳсил олган.
Манбалар
- ↑ Четирехкратная олимпийская чемпионка Даря Домрачева объявила о завершении карери. ТАСС.ру (25 Жуне 2018)
- ↑ 2,0 2,1 „Атҳлетес: Даря Домрачева“. сочи2014. 7-апрел 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-феврал 2014-йил.
- ↑ „Олймпиc чампион Даря Домрачева то мисс биатҳлон сеасон“. Зеэ Неwс (5-август 2015-йил). 4-август 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2015-йил.
- ↑ ОлймпиcТалк. „Чина cонтинуэс биг-наме Wинтер Олймпиc cоачинг ҳирес wитҳ биатҳлон кинг“ (инглизча). ОлймпиcТалк (1-сентабр 2019-йил). Қаралди: 23-сентабр 2019-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |