Дарё.уз – 2013-йил январ ойидан буён фаолият юритаётган ўзбек тилидаги ахборот интернет-нашри [1]. Бош муҳаррир – Аҳмад Юсупов. Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигидан Оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтган.[2]

Дарё.уз
Слогани “Янгиликлар дарёсидан четда қолманг”
Муассиси "Симпле Нетwоркинг Солутионс" МЧЖ
Очилган санаси 2013-йил
УРЛ ҳттпс://www.дарё.уз

„Дарё“ – бу жаҳонда ва Ўзбекистонда содир бўлаётган энг сўнгги янгиликларни ўқувчиларга содда ва тушунарли тилда ҳамда тезкор етказиб беришга мўлжалланган интернет-нашр.

Интернет-нашри Ўзбекистондаги етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири ҳисобланади.

„Дарё“ 2013-йилда Уз Миллий домени интернет-фестивалида „Йил янгилиги“ номинацияси бўйича 3-ўринни эгаллаган. 2014-йилда Уз домени интернет-фестивалининг энг оммабоп ОАВ сайти йўналишида биринчи ўринга лойиқ топилган.

Нашр янгиликларини 1 ойда 4 миллиондан ортиқ киши ўқийди. Сайтдаги кўришлар сони эса 1 ойда 21 миллиондан ошади.

Бугунги кунда нашрда 50 дан ортиқ тажрибали, таниқли, ёш журналистлар, шунингдек, муҳаррир ҳамда мусаҳҳиҳлар фаолият олиб боради[3].

Манбалар

  1. ↑ „Интернет-нашр“. 2024-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-июл.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
  3. ↑ „Таҳририят жамоаси Қаралган сана=24.07.2024“ (ҳттпс://дарё.уз).+2024-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-июл.