Дарзанги — Ўзоскистоннинг жанубидаги қад. шақар ҳаробаси (мил. 1 — ХИИИ аср боши). Сурхондарё вилоятидаги Банди-хонсой (Кўкжара)нинг Сурхондарёга қуйилиш ерида, Қумқўрғоннинг ғарбидаги Жалоир қишлоғи яқинида, Термиздан 62 км масофада жойлашган. Шаҳар ҳаробалари 50 га майдонни эгаллайди. Араб географларининг берган маълумотларига кўра, Д. аҳоли зич яшайдиган гўзал шаҳар бўлиб, атрофи хандақ билан ўраб олинган, жоме масжиди бозорлар орасида жойлашган, шаҳар аҳолиси "Чағониён дарёси" су-видан ичган, шунингдек, шаҳар четидан яна бир бошқа дарё ҳам ўтган. Д. аҳолиси асосан тўқимачилик билан машғул бўлиб турли хил либослар тикишган, шунингдек, пичоқ қинлари, тасмалар, намат, гиламлар и. ч. билан машҳур бўлишган. Д.да чекка ўлкаларга чиқариш учун жундан махсус "чайдам" матоси тайёрланган, унинг кўриниши юпқа кигизга ўхшаш бўлиб, у жун адёл ёхуд ёмғирпўш вазифасини ўтаган (Маҳмуд Кошғарий).

Шаҳар ҳаробасидан чиққан археологик топилмалар тўқимачилик Кушон подшолиги давридан бошлаб Д. аҳолисининг анъанавий машғулоти бўлиб келганлигини тасдиқлайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.