Дарзийлар (арабча: الدروز‎‎ ад-дурūз, درزي дарзī с. кўпл) — шиаликда вужудга келган фирқа (диний гуруҳ). Асосан Ливанда ва Сурияда яшайдилар. Уларнинг карашлари исмоилийлар қарашларига яқин.

Damashqda druzlar va Usmonlilar rahbarlarining Jebel druzlarini nazorat qilish bo'yicha uchrashuvi.
Дамашқда друзлар ва Усмонлилар раҳбарларининг Жебел друзларини назорат қилиш бо'йича учрашуви.
Фирқанинг пайдо бўлиши Х—ХИ асрларда фотимийлар сулоласидан бўлган халифа Ҳаким номи билан боғлиқ. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб эълон қилган ва ўзига эътиқод қилишни талаб этган. У сирли равишда ўлгач, Ливан ва Антиливан тоғларида яшовчи халқлар унга худо деб эътиқод қила бошлаганлар. Д. номи халифа Ҳакимнинг тарғиботчиларидан бўлган Дарзий (1019 й. в. э.) исми билан боғлиқ. Д. ақидасига кўра, худо одам қиёфасига кириб, инсонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин (шунинг учун улар Ҳакимнинг қайтишига ишонадилар). Д. Қуръон мазмунини мажозий талқин қиладилар. Жоннинг кўчиб юриши тўғрисидаги тасаввур туфайли ўлимга бефарқ қарайдилар, ислом дини маросимларини бажаришни шарт деб ҳисобламайдилар. Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими ҳисобланган ашурони нишонлайдилар. Д. суннийлар томонидан таъқиб қилингани учун шиаларга хос бўлган тақийя талабларига амал қиладилар. Барча исмоилийлар каби Д. ҳам шариатни тан олмайдилар. Д. икки қисмга; "омий" ("бехабар") ва "уққол" ("билимдонлар", "хабардорлар")га бўлинадилар. Д.да масжидга бориш, намоз ўқиш одати йўқ. Уларнинг ибодатхоналари "халво" деб аталади. Бу ерда пайшанба кунлари фақат "уққол"ларгина тўпланадилар. Ўрта асрлардан бошлаб Д. ўзларининг меросий мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига эга бўлган. Ливанда Дарзий амирлари ҳокимияти, айниқса, Фахриддин ИИ Маон (1590—1633) ва Башир ИИ Шиҳоб (1788/9 — 1840) даврларида жуда юксалган. Д. Сурия халқининг 1925—27 йилларда франсузлар ҳукмронлигига ва 1958 йилда Исроилга қарши чиқишларида фаол иштирок этишган. Ҳоз. вактда Д. Ливан миллийватанпарварлар кучлари таркибида жамиятни қайта қуриш учун кураш олиб бормоқда.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил