Dasht sustkashi
Дашт сусткаши (Блапс ҳалопҳила Фисч.) — қора танли қўнғизлар оиласига мансуб қўнғиз. Танасининг уз. 17— 25 мм, қора рангда. Мўйловлари олд-кўкрагининг асосига етмайди. Ўрта Осиёнинг дашт зоналари, Россиянинг Европа қисми, Ғарбий Сибирда тапқалган. Қўнғизи ва личинкаси қишлайди. Катталиги 2 мм ча, овал шаклидаги тухумини (йилига 500 га яқин) тупроққа қуяди. Тухум қўйиш баҳор ва ёз бўйи давом этади. Личинкаси август ойида ғумбакка айланади (бу давр 2—3 ҳафта давом этади). Д. с.нинг қўнғизлари учмайди, бироқ қўланса ҳидли суюклик ажратиб, секин судралиб юради. Урғочилари ўсимлик қолдиқлари орасида (2 йилча) яшаб, бегона ўтлар билан озиқланади. Тупроқда яшовчи қўнғизлари ва личинкалари турли қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, ғўза ва беда майсаларига, айниқса, қурғоқчилик йиллари, зарар келтиради.
| Дашт сусткаши | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Кураш чоралари: қатор ораларига ўз вақтида сифатли ишлов бериш, 10% ли базудин (40 кг/ра) солиш, экин майсаларига сумицидиннинг 20% ли (0,4 кг/га) ёки деционнинг 2,5% ли эмулсияланувчи консентрати (0,3 кг/га)ни пуркаш.
Нажмиддин Маҳмудхўжаев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |