Dasht zonalari
Дашт зоналари — табиий ландшафтларида кўп жойни даштлар эгаллаган табиат зоналари. Шимолий ва Жанубий ярим шарларнинг мўътадил ва субтропик минтақаларида тарқалган. 1) мўътадил минтақаларнинг дашт зоналари. Иқлими қуруқ, континентал иқлим, сувайирғичлари ўрмонсиз. Қоратупроқ, тўқ каштан ва каштан тупроқларда ўцимон, кўпроқ бошоқли ўсимликлар ўсади. Евросиё, Шимолий Америка ҳудудларида яққол кўзга ташланади, Жанубий Американинг жанубида ҳам учрайди. Дашт зоналари юзасида жами қуёш радиациясининг кўлами йилига 500—580 кж/см2 (120—140 ккал/см2), радиация баланси 145—190 кж/см2 (35—45 ккал/ см2). Мўътадил иссиқ, ёғин кам, қуёшли ёз кам қорли совуқ қишга тез ўтади. Шимолий ярим шарда июлнинг ўртача температураси 20—24°, январники 0° дан — 30° гача (Ўрта Сибирнинг жан. ва Марказий Осиёда). Йилига 200 мм дан 400 мм гача ёғин тушади. Қурғоқчилик бўлиб туради. Қишда қор бўронларига, ёзда эса гармсел (суховей) ва тўзонга айланадиган кучли шамоллар бўлиб туради. Даре кам, сув миқдори мавсумга қараб кескин ўзгариб туради. Ғовак, лёссимон жинсларнинг кенг тарқалгани жарлар ҳосил бўлишига, табиий ўсимлик қопламининг кескин камайишига олиб келади. Қоратупроқлар гумус ва карбонатларга бой бўлгани учун унумдор. Тўқ каштан ва каштан туп-рокларда гумус кам, шўртоб бўлганидан унумдорлиги паст. Дашт зоналари нинг асосий қисми ҳайдалиб экинзорларга айлантирилган. Табиий ўсимликлардан бо-шоклилар билан чалов, бетага, чиллак-оёқ, қўнғирбош Забайкале ва Марказий Осиё даштларида, бизон ўти, дарахцимон ўсимликлар Шимолий Американинг прерияларида сақланиб қолган. Айрим жойларда буталар, дарё кайирларида ўрмонлар учрайди. Баҳорда эфемер ва эфемероидлар усади. Евросиё Дашт зоналарининг ғарбида қарсоқ тулки, бўри, сичқон, дашт олақузани, бўрсиқ, юмронқозиқ, кўрсичқон, қўшоёқ, шарқида жайран, даур кирписи ва б., Шимолий Америкада бизон, бурама шохли антилопа, дашт бўриси, юмронқозиқнинг бир неча тури, Қозоғистонда дашт бургути, тўрғай, судралиб юрувчилардан дашт қора илони, калтакесак, сариқ қоринли чипор илон, чўл бақаси яшайди.
Шарқий Европа текислигида қўриқ даштлар фақат қўриқхоналарда қолган. Қурғоқчилик кўп булганлигидан, сув ва шамол эрозияси туфайли деҳқончилик мелиорацияга муҳтож. Даштларнинг табиий ландшафти Жанубий Сибирнинг ботиқларида ва Марказий Осиё тоғларида яхши сақланган; 2) суб-тропик минтақаларнинг дашт зоналари — иқлими қуруқ иссиқ, табиий ландшафтларда ўт вабута ўсимликлари ўсади. Асосан 25° ва 40° ш. к. ва ж. к.лар орасида жойлашган. Шимолий Америкада Калифорния водийсида, Колорадо платосида, Буюк текисликларнинг жан. қисмида, Мексика тоғлигининг ички қисмида учрайди. Жанубий Америкада Лаплата пасттекислигининг ва Анд тоғ олдиларидаги пампаларла, Австралияда — материкнинг жан. ва жан.-ғарбий қисмидаги текисликларда, Закавказеда Кура-Аракс пасттекислигининг тоғ олди қисмларида учрайди.
Дашт зоналари юзасида жами қуёш радиациясининг кўлами йилига 580—790 кж/см2 (140—180 ккал/см2), радиация баланси 210—290 кж/см2 (50—70 ккал/см2). Қиши илиқ, қорсиз, энг совуқойнинг ўртача ҳаво температураси 5—12°, онда-сонда совуқуриш кузатилади. Ёзи иссиқ, энг иссиқ ойнинг ўртача температураси 20—25°, вегетация даврини 3—4 ойгача қисқартирадиган тез-тез кучли қурғоқчилик бўлади. Йилига 500—600 мм ёғин тушади, материкларнинг шарқида максимум ёгин ёзда, ғарбида эса қишда бўлади. Ер устки оқимлари кам, дарёлари камсув, қурғоқчил мавсумларда кўпинча қуриб қолади. Тупроқларида темир ва алюминий оксидлари кўп. Тупроқларнинг минераллашиш жараёнлари мавсумий бўлиб, қурғоқчил даврда тўхтайди ёки кескин камаяди. Кўп жойларда шўрланган тупроклар шаклланади. Табиий ўсимликлар таркибида чимли бошоқлилар, айрим жойларда буталар учрайди. Дарё водийлари ўрмонзор. Дарёлар оралиғида баъзан дарахтзорлар учрайди. Ҳайвонот дунёсида кемирувчилар, тез чопар туёқлилар, шунингдек, судралиб юрувчилар, ҳашаротлардан тўғриқанотлилар учрайди. Хўжалиги яйлов чорвачилиги ва деҳқончиликка ихтисосланган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |