Даштий — 1) Эрон мумтоз мусиқа меросидан ўрин олган таснифлардан; 2) Озарбайжон муғом юлларидан бири; 3) Дашти Наво, ўзбек мумтоз туркум (икки қисм)ли чолғу асари: Наво мақоми йўлларидаги таснифларга ўхшаш, шакли ва товушлар кўлами ихчам бўлиб, асосан сурнай ва қўшнай ижрочилигидан ўрин олган. Унинг 1-қисми эркин, бадиҳагўй услубда бўлиб, 2-қисми уфар усулига туширилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил