Дасткард, Дасткарт (пахлавийча; арманча — дастакерт) — Парфия давлати, Сосонийлар Эрони ва Арманистонда (тахминан В асргача) хусусий ёки подшога қарашли бўлиб қуллар томонидан ишлов бериладиган ер-мулк. Д. деб қўл меҳнати билан ишлов берилган алоҳида ер участкаси ҳам аталган; пахлавий манбаларида Д. қишлоқлар (деҳ), яъни қишлоқ жамоаларидан, арман манбаларида эса қишлоқ жамоалари (шен) дан алоҳида қайд этиб ўтилган. Ўрта Осиёда Д.га меҳнат фаолияти жиҳатидан посира тўғри келади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил