Dastlabki tergov
Дастлабки тергов - судгача тергов йўли билан далил тўплаш. Дастлабки тергов давомида жиноят ва жиноятчини аниқлаш, ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган ҳамма ҳолатлар бўйича далиллар йиғилади ва текширилади, муайян шахсни жиноятни содир қилганликда айблов масаласи ҳал этилади. Дастлабки тергов - бу жиноят ишини қо'зг'атиш босқичидан кейинги жиноий жараённинг босқичидир. Дастлабки тергов органлари содир этилган жиноятнинг ҳолатларини аниқлашга мажбур: айбланувчининг шахси; унинг айбдорлик даражаси; жиноятнинг мотиви; этказилган зарар миқдори; жиноят содир этилишига ёрдам берадиган сабаблар ва шартлар ва бошқалар. Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 345-моддаси иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт: Жиноят кодексининг 97 — 1031, 108, 116, 141 — 149, 175-моддаларида, 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180-1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 186-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1921 — 19211, 1971, 205 — 212, 215, 218 — 221, 2294, 230, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 233 — 236, 2411-242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 150 — 163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи — бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 1271-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи қисмида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135, 137-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164 — 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 1861-моддасида, 1862-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193 — 204-моддаларида, 213-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 214-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 216, 217, 222-моддаларида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 243 — 2443, 2444-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 2481-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 2501-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 251 — 2551-моддаларида, 2552-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 256 — 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 2601-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 2631-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2787-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 176, 178, 1863, 188, 1881, 2441, 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади. Агар терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин. Агар терговни олиб боришда суриштирув органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 3812-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 3812-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича суриштирувни амалга ошириш прокурор томонидан суриштирувчига топширилади. Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини та’минлаш мақсадида жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қат’и назар, қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли: 1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса; 2) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий да’вогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса; 3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда; 4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда; 5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий та’сир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда. Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади. Дастлабки тергов, башарти иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ўтказилиши ҳам мумкин. Юқори турувчи прокурор ёки юқори тергов бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши ҳам мумкин.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
1. Миренский Б. А., Раҳмонқулов А. Х., Чинибаэв Ҳ. Ж. Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари: Дарслик / Масʻул муҳаррир профессор М. М. Файзиэв. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005 йил –Б.5-15. 2. Рустамбоев М.Ҳ., Никифорова Е.Н. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари: Олий ўқув юртлари учун дарслик. -Т.: ТДЙИ нашриёти, 2006. -564 бет 3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари: Дарслик / Муаллифлар жамоаси – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. 199–Б. 4. Рустамбоэв М.Ҳ., Тухташева У. А. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Олий ўқув юртлари учун дарслик. (биринчи жилди.). Т.: “ИЛМ ЗИЙО”, 2011.—341 бет. 5. Рустамбоэв М.Ҳ., Тухташева У. А. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар. Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Иккинчи жилди.). Т.: “ИЛМ ЗИЙО”, 2011.—304 бет. 6. Гуценко К.Ф. Правоохранительные органы. Учебник. - М.: Кнорус, 2015. –С.12-25.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |