Дастмоя — майда савдо муомаласида амал қилувчи айланма маблағ; савдо-сотиқ ишларида айлантириб туриладиган, фойда келтирадиган дастлабки асосий маблағ. Илгари косиблар қўлидаги айланма маблағ (хом ашё, материаллар олиш учун ишлатилувчи маблағ) ҳам Д. дейилган. Товар-пул муносабати кенгайиб, айрим косиб ва майда савдогарлар бойиб кеца, улар қўлидаги Д. йирик маблағ — капитал (сармоя)га айланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил