Дасторбош (Танаcетум) — қоқидошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда 2 тури: оддий Д. (Т. вулгаре) ва тоғ Д. (Т. псеудоачиллеа С.) учрайди. Оддий Д. бўйи 150 см гача бўлган сершох ўсимлик. Барглари пацимон, бандли ва бандсиз. Гуллари сариқ, қалқонсимон тўпгул. Меваси — писта. Тўпгули таркибида эфир мойи, алкалоидлар, флавоноидлар ва б. моддалар бор. Тўп-гулининг дамламаси ва порошоги гижжа ҳайдашда, гепатит, ан-гиохолит ва ичак касалликларини даволашда ишлатилади.

Дасторбош
Танаcетум вулгаре
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил