Дастур ул-мулук (“ Подшоҳларга қо'лланма”) номли тарихий асар, муаллифи ХВИИ аср тарихчиси Хожа Самандар Термизийдир.

Унинг 233 ўз исми Муҳаммад Бақохожа бўлиб, асли Насаф (Қарши)лик, Мир Ҳайдарий тариқати шайхларидан бири оиласида дунёга келган. Хожа Самандар Термизий Аштархонийлардан Абдулазизхон (1645—1681) ва Субхонқулихон (1681—1702) билан замондош бўлган. У 1702-йилгача Қаршида раислик лавозимида турган, Абдулазизхон ва Субхонқулихоннинг ҳарбий юришларида иштирок этган.

Бизнинг давримизгача олимнинг икки муҳим асари етиб келган. Булардан бири “Дастур ул-мулук” бўлиб, у 1695-йили ва иккинчиси “Анис ул-фуқаро” (“Фақирлар дўсти”) номи билан машҳур бо'либ, 1735-йили ёзилган. Ўзбекистон тарихини ўрганишда Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” асари зўр қимматга эга. Асар Бухоро хонлигининг ХВИИ асрнинг 70—90-йиллардаги ижтимоий-сиёсий аҳволини, шунингдек, Бухоро билан Хива хонликлари ўртасидаги сиёсий муносабатлами ўрганишда катта аҳамиятга эга. “Дастур ул-мулук”да ўзбекларнинг этник таркиби ҳақида ҳам муҳим далил ва ма’лумотларни учратамиз. 1971-йили “ Дастур ул-м улук”асарининг форсий матнини, русча таржимаси, зарур изоҳлар билан М.А.Салоҳитдинова чоп этди. Асарнинг ўзбекча нашри 1997-йили Жаббор Эсонов томондан амалга оширилди.

Адабиётлар

  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.